Latest news

02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  0 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  4 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  21 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  5 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  16 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  3 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  8 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60

«Нефтчи»га янги ўйинчилар келиб қўшилиши давом этмоқда News

«Нефтчи»га янги ўйинчилар келиб қўшилиши давом этмоқда

12 июлдан бошлаб Тошкентдаги “Геофизика” қароргоҳида йиғинни бошлаб юборган “Нефтчи” иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўриш мақсадида машғулотларга зўр бермоқда.
Шу билан бирга жамоа таркибига ҳам кун ора янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Чизиқлар ўртасидаги рақобатни янада ошириш мақсадида мураббийлар штаби бошқа клублардан тажрибали футболчиларни таклиф этмоқда. Олдин хабар берганимиздек, йиғинга биринчилардан бўлиб, Носир Отақўзиев, Ғайрат Ҳасанов, Хислат Чилматов ҳамда Мўйдин Мамазулунов каби ўйинчилар етиб келишганди. Айни пайтда кўрикдан ўтаётган футболчиларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Хусусан биринчи даврада асосан “Бунёдкор”нинг захирасида қолиб кетган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ва “Шўртан”га ижарага берилган ярим ҳимоячи Шукур Жумабоев куни кеча “Нефтчи” машғулотларига келиб қўшилишди. 

Узун қулоқ гапларга қараганда, “Нефтчи” бу билан селекция жараёнини тўхтатиб қўймоқчи эмас. Боиси мураббийлар штаби яна бир қатор маҳоратли ўйинчилар билан музокара ўтказмоқда. Бундан кўриниб турибдики, жамоа сафига тез кунларда яна янги номлар қўшилади.

Амет Мемет Тошкентдаги йиғин давомида 4та жамоа билан синов-назорат учрашувини ташкил этиб, футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиришни режалаштирган. Бу борада фарғоналикларнинг дастлабки рақиби “Пахтакор” бўлади. Шерлар билан ўйин 17 июль куни ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек “Олмалиқ”, “Гулистон” ва “Сўғдиёна” жамоалари билан ҳам ўйин ўтказилишига келишиб олинган.

Айтиш керакки, жамоа Тошкентда июль ойининг сўнггига қадар бўлади ва август ойидан бошлаб, Фарғонада иккинчи давранинг биринчи ўйинига тайёргарлик кўрилади.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика