"Нефтчи"дан трансфер тақиқи олиб ташланди
12 jul 2023 10:27
News
"Нефтчи"дан трансфер тақиқи олиб ташланди
Энди Фарғона клуби янги футболчилар билан шартнома туза олади.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарздорликлар туфайли Фарғонанинг "Нефтчи" клубига трансфер тақиқини қўйганди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Нефтчи" олдидаги барча қарздорликлардан қутулган ва бунинг натижасида тақиқ олиб ташланган.
Маълумот учун, бугун "Нефтчи" делегацияси Екатеренбург шаҳрига жўнаб кетади. У ерда фарғоналиклар "Урал" билан иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этишади. 6 июль куни Фарғонада ўтган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилган эди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments