Latest news

16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  3 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  1 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  3 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  3 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  8 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  18 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  9 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  17 11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  26

“Нефтчи”: Ёшларимиз йирик ғалабага эришди! News

“Нефтчи”: Ёшларимиз йирик ғалабага эришди!

24 июнь куни Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси “Қизилқум” ўринбосарларига қарши рақобат олиб боришди.

Навоийдаги “Кимёгар” стадионида бўлиб ўтган баҳсда йирик натижа билан Ҳайдаров жамоаси зафар қучди. Шу куни стадионга йиғилган мухлислар 90 дақиқалик давомида 7 та гол кўришга муваффақ бўлишди. Сариқ карточкалари сабабли асосий жамоа вакиллари Мурод Бобожонов ҳамда Мухсин Убайдуллаевлар шу куни ўринбосарларимиз таркибида ҳаракатланишди.

Бевосита беллашувга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлим старти “Қизилқум” жамоасининг хавфли ҳужумлари билан бошланди. Тўпга эгалик қилиш борасида ҳам устунликка эга бўлган навоийликлар бирин-кетин Смородин дарвозаси томон юриш қилишни бошлашди ва мезбонларнинг ҳужумлари анчайин хавфли кўриниш олди. Бироқ баъзи вазиятларда мезбон ҳужумчиларига аниқлик етишмаган бўлса, бошқа ҳолатларда Сергей Смородин ўз жамоасини муқаррар голлардан асраб қолди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланди.


Иккинчи бўлимда Баҳром Ҳайдаров “Нефтчи” таркибида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Ислом Тошпўлатов, Иброҳим Нўъмонов, Сарвар Абдуллаев ҳамда Хаётбек Ёқубов сингари ҳужумкор футболчиларнинг майдонга тушиши, баҳс суратини умуман ўзгартириб юборди. Дастлаб 55-дақиқада Ислом Тошпўлатов бошлаб берган ҳужумни якунда Хуршид Асқаралиев гол билан якунлаб қўйди. Кейинги голга ҳам ёш ҳужумчимиз Хуршид Асқаралиев эгалик қилди. Тошпўлатовнинг узатмасидан сўнг Хуршид ажойиб вазиятга чиқиб борди ва “Қизилқум” дарвозаси томон ишонч билан зарба берди. 0:2. Орадан 6 дақиқа ўтиб яна ўша Ислом Тошпўлатов Мурод Бобожоновга пас берди. Бу вазиятда Бобожоновда ёшларимизнинг учинчи голини киритиш борасида қийинчилик туғилмади. 0:3. Кетма-кет голлардан руҳланган “Нефтчи” яна олдинга ўтишда давом этди. 83-дақиқада “Нефтчи”да пенальти тепиш имконияти пайдо бўлди. Бироқ 11 метрлик жарима тўпини Хаётбек Ёқубов амалга ошира олмади. Зарбани рақиб дарвозабони қайтарди. Бир дақиқа ўтар-ўтмас меҳмонлар тўртинчи голни ҳам киритишди. Ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдалан Иброҳим Нўъмонов ўз ҳисобига гол ёзибди қўйди. 0:4. “Нефтчи” ёшлари баҳснинг сўнгги дақиқалари ўтиб боришига қарамай, ҳужумга зўр беришди. Иккинчи бўлимдаги кўплаб голларга узатма берган Ислом Тошпўлатов 88-дақиқада жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди ва ҳисобни 0:5 кўринишига олиб келди. Мазкур беш голга мезбонлар 90 дақиқада бир марта пенальтидан жавоб қилишган бўлса, Сарвар Абдуллаев қўшимча дақиқаларда яна бир гол киритиб масалага мантиқий нуқта қўйди. 1:6, “Нефтчи” ёшлар жамоаси ғалабаси!

Эслатиб ўтамиз, Баҳром Ҳайдаров жамоаси кейинги турда уйда ўйнайди. Ёшларимиз навбатдаги баҳсда Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўринбосарлари билан рақобат олиб боришади.


"Қизилқум" - "Нефтчи" 1:6

Голлар: Нодирхон Камолов 90 пенальти - Хуршид Асқаралиев 55, 62, Мурод Бобожонов 68, Иброҳим Нўъмонов 84,Ислом Тошпўлатов 88, Сарвар Абдуллаев 90+2

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Бобур Жўрақулов, 4. Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов, 13. Бобир Маъмиров, 19. Элёржон Акбаров, 28. Сардор Жаҳонов, 34. Ҳусниддин Фазлитдинов, 35. Аҳлиддин Файзиев, 45. Нодирхон Камолов, 47. Сарваржон Холматов.
Захира: 88. Рустам Ражабов, 2. Шохрух Отақулов, 16. Сардор Облақулов, 29. Аббос Рустамов, 32. Собир Усмонхўжаев, 61. Феруз Норов, 71. Ғайрат Жумаев.

“Нефтчи”: 30. Сергей Смородин, 6. Аброрбек Исмоилов, 9. Абдуқодир Ортиқов, 10 Хуршидбек Асқаралиев, 18. Аъзамжон Холматов, 24. Ҳусанбой Ғаниев, 27. Муродбек Бобожонов, 28. Эламон Каримов, 32. Миржамол Неъматов, 88. Мухсинбек Убайдуллаев, 90. Анваржон Аминжонов.
Захира: 35. Абдумавлон Абдужалилов, 7. Сарваржон абдуллаев, 11. Иброҳим Нўъмонов, 14. Анваржон Абдулҳақов, 17. Ҳаётбек Ёқубов, 20. Отабек Маҳмаджонов, 22. Исломжон Тошпўлатов.



“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика