Latest news

09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  1 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  5 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   3 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  8 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  14 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  143 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13

"Нефтчи": Ёшларимиз "Андижон"га қарши ўйнашди News

"Нефтчи": Ёшларимиз "Андижон"га қарши ўйнашди

Иккинчи даврага хозирлик кўраётган Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси 19 июль куни Андижондаги БЎФМ стадионида “Андижон” жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этишди.

Учрашувда андижонликлар 4:2 натижасида зафар қучишди.

Шу куни биринчи лига етакчиси таркибида Акмал Холматов, Ҳамза Каримов, Анвар Бердиев каби бир қатор тажрибали ижрочилар ҳаракатланди. Шунингдек, биринчи даврани “Нефтчи”да ўтказган Фурқат Ҳасанбоев ҳамда Саид Абдужабборлар ҳам “Андижон” шарафини ҳимоя этишди. Баҳром Ҳайдаров мана шундай жиддий беллашувлар орқали ўз шогирдларини иккинчи давра баҳсларига тайёрланмоқда. Шунингдек ёш ва иқтидорли футболчилар жамоа кўригидан ўтмоқда.

Беллашув ёшларимиз учун катта тажриба мактаби бўлди дейиш мумкин. Гарчи ҳисоб вакилларимиз учун қониқарсиз кўриниш олган бўлсада, Баҳром Ҳайдаров шогирдлари ўзларида яхши таассурот қолдиришди.

Ўйинда “Андижон” ҳисобни очди. Тажрибали Акмал Холматов узоқ масофадан ёш дарвозабон Шуҳрат Раҳмоновнинг хушёрлигини синаб кўрди ва унинг берган зарбасин чиройли голга айланди. 1:0

Кўп ўтмай меҳмонлар таркибидан Исломбек Каримов ҳисобни тенглаштирди. Майдон марказида рақибга кучли прессинг уюштирган ёш фарғоналиклар тўпни рақибдан олиб қўйишди ва қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Оқибатда  Каримов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва имкониятдан унумли фойдаланди. 1:1

Ўз мухлислари қаршисида тўп сураётган “Андижон”ни ҳисоб қониқтирмаслиги аниқ эди.  Шу сабаб Усмон Тошев шогирдлари кетма-кет “Нефтчи” дарвозасига ҳужум уюштиришди. Мана шундай ҳужумларнинг бири қўполлик билан тўхтатилди ва бош ҳакам пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпини Алишер Абдувоҳидов тепди. Унинг илк зарбасини “Нефтчи” дарвозабони қайтарди. Бироқ қайтган тўпга ҳаммадан бири андижонлик футболчининг ўзи етиб келди… 2:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи тайм ҳам голлар ва хавфли вазиятларга бой бўлди. Бўлимни “Нефтчи” ёшлари гол билан бошлашди. Танаффусдан Баҳром Ҳайдаровдан керакли кўрсатмаларни олган меҳмонлар кетма-кет ҳужумларни амалга оширишди. Вазиятларнинг биридан яна ўша Исломбек Каримов самарали фойдаланди ва ўз дублини нишонлади. 2:2.

Мазкур натижадан сўнг Баҳром Ҳайдаров “Нефтчи” дарвозабонини алмаштирди. Майдонга Машхур Муҳаммаджонов туширилди. Бироқ иқтидорли посбоннинг майдонга чиқиши унчалик даражада омадли чиқмади. Шундан сўнг андижонликлар хавфли вазиятлардан 2 тасини аниқ фойдаланиш ва кетма-кет гол уришга муваффақ бўлишди. 4:2.

Асосий таркиб: Шуҳрат Раҳмонов, Шодиёр Хожиматов, Абдужалил Маназаров, Бунёд Абдуманонов , Ҳусанбой Ғаниев, Ислом Тошпўлатов, Ислом Каримов, Хуршид Асқаралиев, Абдуқодир Артиков, Эламон Каримов, Ҳамидулло Абдуҳамидов

Захира: Машхур Муҳаммаджонов, Сардор Исаков, Ботир Мамасидиқов, Нодир Тўланов, Илхом Вахобов, Асил Ғоибжонов.










“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика