Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  13 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

“Нефтчи” янги йил тадбирини ўтказди News

“Нефтчи” янги йил тадбирини ўтказди

Остонамизда 2015 йил турибди. Юртимиздаги жамоалар эса декабрь ойининг охирги кунларига келиб жорий йил якунларига бағишлаб тадбир ўтказмоқда.
Хусусан “Нефтчи” клуби ҳам куни кеча янги йил байрамини ўтказди. Пайшанба куни Фарғона шаҳридаги “Мираж” кафесида футболчилар, клубнинг ҳисобчи, ошпаз ва жамики ишчи ходимлари шарафига байрам дастурхони ёзилди.



Шунингдек кечага бир қатор меҳмонлар таклиф этилди. Хусусан Фарғона нефтни қайта ишлаб чиқариш заводининг директор ўринбосари Шуҳрат Султонович, Фарғона вилояти футбол федерацияси вице-президенти Салимжон Зокиров, “Истиқлол” стадиони директори Илҳомжон Собитов, каби бир қатор таниқли кишилар тадбирга ташриф буюрди.



Янги йил байрами бошланиши олдидан “Нефтчи” клуби раиси Тоҳир Кападзе сўзга чиқиб, йиғилганларни кириб келаётган янги 2015 йил билан самимий қутлади. Шунингдек бир қатор мартабали кишилар сўзга чиқиб, байрам арафаси табрикларини йўллади.



Фарғона футболида ўзига яраша хурмат қозонган Лев Вахтин, Аркадий Пишук ҳамда Валерий Седунов каби фахрийлар ҳам чиқиш қилиб, дилсўзларини билдирди.

Шундан сўнг футболчилар саҳнага таклиф этилиб, мусиқа ва рақслар ташкил этилди.

Шу тариқа янги йил тадбири ўз поёнига етди. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика