Latest news

15:17Футзал бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди: БМБ, "Оил Стар" ва СҚБ рақибларини билиб олди  0 15:08Пике 0:0 ҳисобидаги дуранг учун жамоаларга очко бермасликни таклиф қилди  1 14:40Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари мукофот пулларига эга бўлади   0 14:27"Реал" собиқ футболчиси 48 ёшида ҳаётдан кўз юмди  0 14:00Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи  5 13:36"Месси "Барселона"га қайтишига ишонаман"  2 13:09"Арсенал" ва "Барселона" "Эспаньол" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0 12:42Гвардиол, Бальде, Менди... FourFourTwo дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячилари рейтингини тузди  5 12:16FourFourTwo дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячилари рейтингини эълон қилди  10 11:49​"Олимпик" собиқ футболчиси Қозоғистон клубига йўл олди  0 11:20"Бавария" спорт клуби аъзолари сони бўйича рекорд ўрнатди  0 10:48Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  15 10:03ПСЖ «Бавария» етакчисини текинга қўлга киритиши мумкин  2 09:25Sofascore. Ҳожимат Эркинов ва унинг шериклари «Ал Айн»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  1 08:47Салоҳ Италия клуби билан музокара олиб бормоқда  8

"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди (фотогалерея) News

"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди (фотогалерея)

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз қароргоҳида янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди.
Тадбирда клуб раҳбари Комилжон Мирзабоев ва Мурод Исмоилов қатнашишди.

Комилжон Мирзабоев: “Барчани янги бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Яқинлашаётган мавсумда “Нефтчи” жамоаси ўз олдига юқори ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилган. Шу мақсадда керакли ишлар олиб борилди. Жамоамиз асоси тубдан янгиланди. Жамоага янги бош мураббий тайинладик, таркибни кучайтириш мақсадида клуб трансфер сиёсатини жадаллик билан олиб бордик.Жамоага янги келиб қўшилганларларни бугун сизларга таништириш учун йиғилиб турибмиз. Ҳа айтганча ОАВ ходимлари ўртасида жамоамиз ҳақида турли гап-сўзлар юрибди экан. ОАВ ходимларини олдида шуни айтишим мумкинки, улар учун қўлдан келган ёрдамни аямаймиз. Жамоамизнинг ўз матбуот котиби бор. У орқали ўйинчилар билан алоқага чиқишларинг мумкин. Агарда бирон-бир футболчи интервью беришдан бош тортадиган бўлса, бу масалада менга бемалол мурожаат қилишларинг мумкин.

Мурод Исмоилов: Маросимга йиғилган барчани янги мавсум билан қутлайман. Жамоамиз бу йил совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилган. Шу мақсадда таркибни сезиларли даражада кучайтиришга ҳаракат қилдик. Таркибга Петкович, Гвазава,Оника  сингари легионерларни жалб қилдик. Булар қўйган мақсадимизга эришишда ўз ёрдамларини аяшмайди деган умиддаман.

Маросимда клубга келиб қўшилган янги 13 футболчи таништирилди ва уларга рақамлар тақдим этилди:

Сардор Қобулжонов - 1,
Жаҳонгир Жиямуродов - 4,
Александр Оника - 7,
Максимилиян Фомин
Александр Клецков - 13,
Зоҳид Абдуллаев - 15,
Рўзимбой Аҳмедов - 22,
Игорь Петкович - 23,
Маъруф Муродов 26,
Абдуллоҳ Олимов - 28,
Руслан Мельзиддинов - 29,
Жаҳонгир Меҳмонов - 32,
Сардор Раҳмонов - 33,
Левани Гвазава - 77.


Комилжон Икромов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика