Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

"Нефтчи": Туркия кундалиги (биринчи кун) News

"Нефтчи": Туркия кундалиги (биринчи кун)

Хабарингиз бор, Фарғонанининг “Нефтчи” жамоаси айни дамда Анталияда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Мазкур йиғиндаги энг сўнгги янгиликларни сизларга кундалик сифатида етказиб боришга ҳаракат қиламиз.

Тошкентдан Туркияга

Маълумки, жамоамиз Туркияга келишдан олдин Тошкентда тўпланганди. У ердаги назорат учрашувида “Қизилқум”га имкониятни бой берганимиз ҳақида олдин хабар бериб ўтгандик. Эртгасига тонгда Туркия сари йўлга чиқилди.

Туркиядаги йиғинда иштирок этаётган футболчилар ва клуб раҳбарияти билан  танишинг:

Футболчилар:

Дарвозабонлар: Ғайрат Ҳасанов, Сардор Қобулжонов.

Ҳимоячилар: Дилёрбек Эрматов, Максимилиан Фомин, Жаҳонгир Меҳмонов, Александр Клецков, Игорь Петкович, Вячеслав Понамарёв, Иқбол Бобохонов, Сардор Раҳмонов.

Ярим ҳимоячилар: Азиз Алижонов, Сайдулло Раҳматов, Жавоҳир Расулов, Александру Оника, Маъруф Муродов, Абдуллох Олимов, Умид Қодиров, Отабек Зокиров, Музаффар Музаффаров.

Ҳужумчилар: Рўзимбой Аҳмедов, Зоҳид Абдуллаев, Павел Смоляченко, Отабек Исроилов.

Раҳбарият:
Комилжон Мирзабоев (клуб раиси)
Муроджон Исмоилов (бош мураббий)
Шамиль Исеев (катта мураббий)
Элдар Сакаев (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий)
Вячеслав Томилин (дарвозабонлар мураббийи)
Зоҳид Ғофуров (маъмур)
Данил Сапегин (ўқаловчи)
Геннадий Черепанов (ўқаловчи)
Аброр Деҳқонов (матбуот хизмати)

Носир Отақўзиев, Давид Ония ва Сарвар Абдуллаевлар турли сабабларга кўра Туркияга кела олишмади.


Узоқ парвоз

Айтиш жоизки, Анталиянинг Белек шаҳрига етиб келгунимизга қадар жамоамиз делагацияси  узоқ парвозни амалга оширди. Аввалига Тошкент - Истамбул йўналиши бўйича йўлга отланган самалёт маҳаллий вақт  билан соат 13:15 (Тошкент вақти билан 16:15)да “Ота турк” аэропортига келиб қўнди. Туркиянинг энг катта аэропортлардан бири бўлмиш “Ота турк”да беш соат  самалёт кутишимизга тўғри келди. Ниҳоят, маҳаллий вақт билан соат 19:50 (Тошкент вақти бўйича 22:50)да Истамбул-Анаталия самалёти билан манзилимиз томонга йўлга отландик. Бир соатлик парвоздан кейин ниҳоят, 32 кишидан иборат делегация аъзолари Анталияга етиб келди.  У ердан эса Белек шаҳрига отландик. Меҳмонхонага келганимизда соат маҳаллий вақт билан соат 22:00ни кўрсатаётганди.  

“Нефтчи”  Туркияга етиб келди

Жамоа  Белек шаҳридаги International Comfort (IC Honel) меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Мазкур меҳмонхона денгиз бўйида жойлашган.

Бу ерда “Нефтчи”дан ташқари бир қатор жамоаларни ҳам учратиш мумкин. Масалан, Москванинг  ЦСКА жамоаси ўринбосарлари, Красноярскнинг “Енисей”, Чимкентнинг “Ордабаси” ва ҳоказо.  

Барча футболчиларнинг кайфияти яхши.  Футболчиларимиз бор кучлари билан машғулотларда иштирок этишмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика