"Нефтчи" трансфер нархи 300 минг евро бўлган ҳимоячи билан шартнома тузди
02 jan 2022 14:13
News
"Нефтчи" трансфер нархи 300 минг евро бўлган ҳимоячи билан шартнома тузди
Янги мавсумга тайёргарлик борасида селекция жараёнини давом эттираётган "Нефтчи" футбол клуби навбатдаги трансферни амалга оширди.
Жамоанинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатларидан келиб чиқиб, сербиялик тажрибали ҳимоячи Даниэль Стойкович билан шартнома имзоланди.
Маълумот ўрнида: Даниэль Стойкович 1990 йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида Сербиянинг ОФК "Белград"," Радник", "Вождовац", Арманистоннинг" Алашкерт", Белоруссиянинг "Неман" ҳамда Қозоғистоннинг "Атирау" жамоаларида тўп сурган. "Нефтчи"га келишидан олдин" Атырау" таркибида ўйнаган футболчи 24та баҳсда майдонга тушиб, бир марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.
Маълумот учун, дунёга машҳур transfermarkt портали Даниэль Стойковични 300 минг еврога баҳолаган
"Нефтчи" матбуот хизмати

Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments