Latest news

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

"Нефтчи" Тошкентда машғулотларни олиб бормоқда. Мураббийлар штабига хориждан мутахассис ва легионер футболчи келиши мумкин News

"Нефтчи" Тошкентда машғулотларни олиб бормоқда. Мураббийлар штабига хориждан мутахассис ва легионер футболчи келиши мумкин

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси пойтахтимизда қишки йиғинни кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда.

Бугун жамоа аъзолари Тошкентдаги "Тўқимачи" стадионида машғулотларни олиб борди, унда бир қатор янги қўшилган футболчилар ҳам иштирок этди. Дастлаб майдон бўйлаб енгил югуриш ва чигалёзди машқларини бажарган футболчилар машғулотнинг иккинчи қисмида тўп билан ишлашга эътибор қаратишди. Дарвозабонлар билан эса Руслан Аҳмедхонов алоҳида шуғулланди. 

Клуб қизиқиш билдираётган АГМК футболчиси Сайдулло Раҳматов яқин кунларда "Нефтчи"нинг машғулотларига қўшилади. Шунингдек хориждан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва легионер футболчи таклиф қилиниши эҳтимоли мавжуд. Ўтган мавсум жамоада тўп тепган футболчилардан Отабек Зокиров, Шодиёр Ҳожиматов, Ислом Каримов, Ислом Тошпўлатов ҳамда "Насаф" жамоаси дарвозабони Машҳур Муҳаммаджонов бугун умумий гуруҳ билан машғулот ўташди. 

Қуйида машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика