Latest news

19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  0 19:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  5 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  0 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   36 18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  0 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  21 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  4

"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди News

"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди

Бугун Ислом Каримов номидаги санъат саройида "Нефтчи" футбол клубининг янги мавсумга тақдимот маросими тантанали равишда ўтказилди.

Тантана бошланишидан олдин футбол академияси тарбияланувчилари ва фан клуб аъзолари "Нефтчи" жамоасини ранг баранг шиорлар ва қувончли ҳайқириқлар остида кутиб олдилар. Мажлислар залида ўтказилган маросимда "Нефтчи"нинг клуб раҳбарлари, мураббийлар, вилоят ҳокимлиги ва спортга алоқадор ташкилотларнинг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар. Уларнинг гулдурос қарсаклари остида вилоят ҳокими, вилоят футбол ассосиасиясининг президенти Ҳайрулло Ҳайитбаевич Бозоров сўзга чиқиб, жамоа аъзоларини янги мавсум бошланиши билан қизғин табриклаб, уларга ўтган йиллардагидан кўра юқори натижаларга эришиш, ҳар бир учрашувда мухлисларни қувонтириш, бунинг учун эса спорт маҳоратлари ва куч-қудратларини биргаликда намойиш этиш каби тилакларини изҳор этди.Мухлислар, яъни сизлар билан биз ҳамиша жамоа билан бирга бўлишимиз, уни ҳар жиҳатдан қўллаб қувватлашимиз, кўнглини кўтаришимиз ва шу тариқа кўзланган юксак маррага албатта эришишимиз мумкин. Мен бугун, —деди ҳоким," Олға Нефтчи, биз биргаликда қудратли кучмиз", деб ўз сўзимни  якунламоқчиман.

Ҳоким табригидан сўнг тантанага йиғилганлар машҳур санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастурини мириқиб томоша қилдилар. Консертда Яхъё Мўминов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Илҳом Иброҳимов, Қиличбек Мадалиев сингари ўзбек қўшиқчилигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган донгдор санъаткорларнинг чиқишларини залда тўпланганлар гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватлаб турдилар.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика