Latest news

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  54 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  8 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  76

"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўйини нега қолдирилган? "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви нега қолдирилмаяпти? News

"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўйини нега қолдирилган? "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви нега қолдирилмаяпти?

Суперлиганинг иккинчи давраси 2 август куни старт олади.

14-турдан ўрин олган учта ўйин ПФЛ томонидан қолдирилган. Бунга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиададаги иштироки сабаб бўлди.

"Пахтакор", "Насаф" ва "Олимпик" клублари кўплаб футболчиларининг эҳтимолий Олимпиадага бориши туфайли август ойи бошидаги ўйинни қолдиришни сўраб ПФЛга мурожаат қилишган. ПФЛ вакиллари тақвим тузаётган пайтда "Нефтчи"дан 2 нафар асосий футболчининг ҳам Олимпиадага боришини инобатга олди ва "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашувини ҳам қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда 9 июль куни барча клубларга хат юборилди ва ПФЛ расмий саҳифаларида эълон қилинди. Тўғри регламентда камида 3 нафар футболчи терма жамоага чақирилсагина ўйинни қолдиришни сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Лекин ПФЛ "Нефтчи" вакиллари барибир "Сўғдиёна" билан ўйинни қолдиришни сўраб мурожаат қилишини ва агар шундай бўлса тақвим яна бузлишини ўйлаб, ўз ташаббуси билан баҳсни кечроқ муддатга қолдирди.




20 июль куни "Нефтчи" раҳбарияти томонидан ПФЛга "Сўғдиёна" билан учрашувни 3-4 август кунларига қайтаришни сўраб хат йўллаган. Хатда "Нефтчи"нинг режалари бузилиб кетиши ёзилган. Бироқ тақвим 9 июль куни эълон қилинган эди ва клуб 20 июль куни хат йўллаган. Агар режа бузилиши 9 июль куни маълум бўлган бўлса 10 ёки 11 июль кунлари хат юборишга ким тўсқинлик қилган? Сабаби Суперлига ўйини санасини ўзгартиришни сўраб фақат 20 кундан кам бўлмаган вақтда хат юбориш талаб этилади. 14 июлга қадар хат юборилганида "Нефтчи" - "Сўғдиёна" билан август ойи бошида бемалол ўйнай оларди.

"Навбаҳор" вакиллари эса аксинча яқиндагина "Динамо"га қарши 3 август куни бўлиб ўтиши керак бўлган Суперлига ўйинини қолдиришни сўраб ПФЛга хат юборишган. Яқиндагина деганимиз 20 кундан кам вақт қолганида содир бўлган. "Навбаҳор" 7 август куни кубок чорак финали доирасида "Сўғдиёна" меҳмони бўлади. Шу боис Наманган клуби 4 кун ичида иккита ўйин ўтказиш оғир бўлишини инобатга олиб ПФЛга мурожаат қилган. Аммо "Навбаҳор"да айни пайтда расман 1 нафар олимпиячи бор (Русланбек Жиянов). Тасаввур қилайлик "Навбаҳор" яна бир олимпиячини ўз сафига қўшиб олди ва бизда ҳам икки терма жамоа аъзоси бор, ўйинни қолдириб беринглар худди "Нефтчи" каби деб мурожаат қилиши мумкин. Лекин "Навбаҳор"да трансфер тақиқи бор, демак ҳали янги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди.



Эътиборлиси бир клуб биз 40 кунга яқин ўйин амалиётисиз қолиб кетди деб мурожаат қилмоқда, бошқа клуб эса 4 кунда иккита ўйин ўтказамиз қийналамиз деб мурожаат қилди.

ПФЛдан олган маълумотимизга кўра, 9 июль кунги чиққан тақвим МТРК, ЎзФҲМ ва бошқа ташкилотлар билан келишиб бўлинган ҳамда тақвимга ўзгартириш киритилмайди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика