Latest news

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

"Нефтчи" собиқ дарвозабони: "Ҳар қандай шароитда футбол ўйнашни ўргандим" News

"Нефтчи" собиқ дарвозабони: "Ҳар қандай шароитда футбол ўйнашни ўргандим"

Ҳозирда Қирғизистоннинг "Алай" клубида фаолиятини давом эттираётган "Нефтчи" собиқ посбони Шерзод Абдураимов сайтимизга интервью берди.

- Шерзод, 2021 йилги мавсумдан бошлаб фаолиятингизни Қирғизистон чемпионатида давом эттираяпсиз. Бу йилги мавсумда сизни “Алай" жамоаси кўрдик. Айтингчи, жамоадаги шароитлар қандай?

- Аввало эътибор учун раҳмат. "Алай" клубида барча шароитлар бор. Жамоа бош мураббийи Мирлан Эшенов бизга ҳар доим ғамхўрлик билан муносабатда бўлади. 2020 йилги "Нефтчи" - "Турон" ўйинидаги воқеликлардан сўнг Қирғизистон чемпионатига кўчиб ўтдим. Дастлаб "Каганат" клубида, эндиликда эса "Алай"да ўйнаб келмоқдаман. Биласизми, легионерга айланганимдан сўнг футболчининг майдондаги ҳар бир дақиқаси қадрига етишни, шунингдек, ҳар қандай шароитда ҳам футбол ўйнашни ўргандим. Ҳозирги клубимда футбол учун ҳамма шароитлар бор ва бу мени тўлалигича қониқтироқда.


- "Алай"да сиздан ташқари ҳам ўзбекистонлик легионер футболчилар борми?

- Ҳа, Муҳаммад Али Турсунов, Муроджон Тўйчибоевлар мен билан жамоадош ҳисобланишади.


- Ўзи умуман Қирғизистон чемпионатида қайси давлатдан легионер футболчилар кўпроқ?

- Гана давлатидан бор, Нигерия, Россия ва Украинадан, шунингдек кўпроғи Ўзбекистондан легионер футболчилар бор.


- "Алай"нинг жорий мавсумдаги натижалари қандай бўлди?

- Биз мавсумни қийин бошладик. Биринчи ўйиндаги мағлубият жамоага руҳан таъсир қилди. Аммо, тез орада ўз ўйинимизни топиб олдик ва бир нечта ғалабаларга эришдик. Мавсумни 2-ўрин билан, яъни кумуш медаллар билан якунладик.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика