"Нефтчи" сербиялик мураббий билан шартнома имзолади
02 jun 2022 10:20
News
"Нефтчи" сербиялик мураббий билан шартнома имзолади
"Мураббийлар штабини хорижлик мутахассислар билан мустаҳкамлаш йўлидан бораётган "Нефтчи" клуби раҳбарияти сербиялик тажрибали мураббий Милан Чирич билан шартнома имзолади. Жамоада жисмоний тарбия мураббийи сифатида иш олиб борадиган бу мутахассис футболчилик фаолиятини Сербиянинг "Радницкий Пирот" клубида бошлаган. Сўнгра фаолиятини "Обилич" жамоасида давом эттирган. 2010 йилда жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлик тажрибасини ўрганишга киришди. Шу соҳада иш бошлаб, ўз юртидан ташқари Болгариянинг ЦСКА, "Лудогорец", Хитойнинг "Дунджин Шаньян", "Гуаньлянь Дунгуань" ва Уммоннинг "Ал-Сувайх" каби таниқли клубларида фаолият юритиб, бу соҳада меҳнатсевар, маҳоратли ва ижодкор мутахассис сифатида шуҳрат қозонди.
Ишонамизки, ана шу истеъдодли мутахассис Фарғона футболининг ривожига баракали ҳисса қўшиб, шу соҳа мутахассислари ва ихлосмандларининг меҳру-эътиборини қозонади", - дейилади клуб хабарида.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Comments