"Нефтчи" Россия клуби билан дуранг ўйнади, Жасур Жалолиддинов норасмий дебют голини урди
17 jan 2024 20:25
News
"Нефтчи" Россия клуби билан дуранг ўйнади, Жасур Жалолиддинов норасмий дебют голини урди
Фарғоналиклар бугун иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдаги биринчи гол ивуарлик Яо Жан Шарль томонидан киритилган бўлса, жавоб тўпини жамоанинг янги аъзоси Жасур Жалолиддинов моҳирлик билан рақиблар дарвозасига йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Якунда иккала томон учрашувни муроса билан якунлашга мажбур бўлди.
"Нефтчи" 1:1 "СКА Хабаровск"
Гол: Шарль 0:1 12, Жасур Жалолиддинов 1:1 20
"Нефтчи" биринчи бўлим: 45.Акбар Тўраев, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 5.Жалолиддин Жумабоев, 19.Мирзохид Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов, 17.Санжар Қодирқулов, 10.Жавохир Қахрамонов, 7.Жасур Жалолиддинов, 11.Шохруз Норхонов, 77.Билолхон Тошмирзаев.
"Нефтчи" иккинчи бўлимда: 1.Санжар Қувватов, 66.Дониёр Валиев, 3.Боян Цигер, 50.Шохрух Ёқубжонов, 19.Мирзохид Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов, 23.Диёр Туропов, Мухаммадали Ҳолматов, 75.Мухсин Бозоров, 77.Билолхон Тошмирзаев, 40.Бехруз Облакулов.
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments