Latest news

18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  1 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  3 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  4 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  10 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  4 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  4

"Нефтчи": Режадан ташқари яна бир ўйин бўлиб ўтди News

"Нефтчи": Режадан ташқари яна бир ўйин бўлиб ўтди

Анталияда ўқув машғулот йиғинларини ўтказаётган “Нефтчи” жамоаси кеча режадан ташқари яна бир ўйин ўтказди.

Донецкнинг “Шахтёр” U-21 жамоаси футбол клубимизга режадан ташқари ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифи билан мурожаат қилди. Андрей Фёдоров бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларга янада кўпроқ ўйин амалиёти бўлиши учун мазкур ўртоқлик баҳсига розилик беришди.  “Шахтёр” жамоасининг 21 ёшгача бўлган футболчиларга қарши ўйин ҳам қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтди. Ўйинда вакилларимиз 2:1 натижасига кўра рақибни таслим қилишди. Фарғоналиклар сафида Аббос Махсталиев пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, Абдужамол Исроилов ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Бу ўйинда жамоанинг бир қатор тажрибали ва легионер футболчиларига дам берилди.  Донецкликларнинг ёшлар жамоасига қарши беллашув бўлгани муносабати билан Андрей Фёдоров ҳам мазкур учрашувда кўпроқ ёш футболчилар имконият берди. “Нефтчи” Донецк клубига қарши қуйидаги таркибда ўйнади.

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Ҳусниддин Ғофуров, Иброҳим Нўъмонов,  Сардор Қулматов,  Умид Қодиров, Абдужамол Исроилов, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дамир Низанов, Мўйдин Мамазулумов

Захирадан майдонга тушганлар: Аббос Махсталиев, Фурқат Ҳасанбоев, Жавоҳир Расулов

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика