Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

"Нефтчи" раҳбарияти мухлислар билан учрашди News

"Нефтчи" раҳбарияти мухлислар билан учрашди

Кеча, 28 февраль куни "Нефтчи"нинг Қиргулидаги базасида "Нефтчи" вакиллари ва мухлислар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда 300 нафардан ортиқ мухлислар, клуб раиси Тохир Кападзe, бош мураббий Муроджон Исмоилов ва "Истиқлол" ўйингоҳи директори Илҳом Собитов иштирок этишди. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Йиғилишни клуб раиси Тохир Кападзе очиб берди: “Бу йилги “Нефтчи” ўтган йилгисидан тубдан фарқ қилади. 2015 йилни “Нефтчи” бошқача иштиёқ билан бошлади. Мавсумлар оралиғида 17та назорат учрашуви ўтказилди, 14 ғалаба, 2 дуранг ва фақат битта мағлубият қайд этилди.. Ўтган йил бу кўрсаткич умуман тескариси эди.. Яна сизларга бир гапни айтмоқчиман ўтган йилги мураббий Мурод Исмоилов билан ҳозирги Мурод Исмоилов ўртасида катта фарқ бор. Бу йил Муроджон бошқача иштиёқ билан жамоани тайёрлаяпти жамоа ва мурабийимизда катта ўсиш бор”.

Сўнгра сўз "Истиқлол" стадиони директори Илҳом Собитовга берилди: "Истиқлол" стадиони 21 март Наврўз байрамига совға сифатида ишга тушурилади. “Нефтчи” “Навбаҳор”га қарши 3-тур ўйинини янги ўйингоҳда ўтказади. Биринчи турни эса Қиргулидаги ўйингоҳда ўтказадиган бўлди.

Кейинги сўз навбати бош мураббий Мурод Исмоиловга берилди: “Бу йил жамоага таклиф қилинган барча ўйинчилардан кўнглим тўлмоқда, дарвозабонлардан тортиб ҳужумчиларгача. Жамоага келган ўйинчиларни шунчаки таклиф этмаганмиз. Уларни билиб, кузатиб сўнгра таклиф қилганмиз. Мен ҳозирги таркибдаги ўйинчиларга ишонаман ва шу таркиб билан мавсумни бошлайман. Яна бир ярим ҳимоячи олиб келишимиз мумкин. Лекин жамоани ўзагини тузиб олдим. Сизларга нимани ваъда беришим мумкин? Биринчи ёки иккинчи ўринни эмас чунки бизни шароитимиз ҳозирча бунга жавоб беролмайди. Лекин сизларга ҳар бир ўйинда фақат мухлисларни ўйлаб ғалаба учун майдонга тушишга ваъда бераман”, - дейди Муроджон Исмоилов.

Шунингдек бу йиғилишда клубнинг янги матбуот котиби Ойбек Вейсал ўғли барчага таништирилди. У янги мавсумда “Нефтчи”нинг сайти Ўзбекистонда энг яхши сайтлардан бири бўлишга ваъда берди.

Бундан ташқари Тохир Кападзе мухлислар клуби масаласига тўхталиб ўтиб унга 8 нафар номзод бошлиқ этиб тайинланди. Уларнинг ҳар бирига 10 нафардан мухлис аъзо бўлиши айтиб ўтилди. Клубнинг янги ўйинчиларни таништириш маросими 12 март санасига белгиланди.

Акбар Ислом шарҳи
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика