Latest news

08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  0 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  1 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  4 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2

“Нефтчи“ Қувасойда “Цементчи“ билан назорат учрашуви ўтказди News

“Нефтчи“ Қувасойда “Цементчи“ билан назорат учрашуви ўтказди

Бугун Қувасойдаги “Цементчи“ ўйингоҳида Фарғонанинг “Нефтчи“ ва “Цементчи“ жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув ўртоқлик мақомида бўлса ҳам муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Биринчи бўлимда беллашувни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган мухлислар жами 4 та гол кўришга муваффақ бўлдилар. Ўйинда ҳисобни “Нефтчи“ вакиллари очишди. Бу вазиятда Санжар Зокировнинг узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, “Цементчи“ дарвозасини ишғол этди. Орадан кўп вақт ўтмай “Нефтчи“ вакиллари мезбонлар дарвозасига иккинчи голни ҳам киритдилар. Меҳмонларнинг иккинчи голига Илҳом Ваҳобов муаллифлик қилди. Шундан сўнг “Цеменчи“ футболчилари ҳужумкорликни оширдилар. Бўлим сўнгига қадар Сардор Зокиров шогирдлари ўйиндаги ҳисобни тенглаштиришди. Дастлаб Фахриёр Ўринбоев кучли зарба билан ҳисобни қисқартирган бўлса, биринчи бўлим сўнги дақиқаларида Ҳошим Шокиров гол уриб ҳисобдаги мувозанатни тиклади — 2:2.

Иккинчи бўлимда жамоалар таркибида бир қатор ўзгаришлар юзага келди. Хусусан “Нефтчи“ устози Абдусамад Дўрмонов майдонга Отабек Зокиров ва Достонбек Тошматовларни туширди. Ўзгаришлар самарасини берган холда меҳмонлар футболчиси Достонбек Тошматов иккинчи бўлим давомида “Цементчи“ дарвозасига иккита гол киритишга муваффақ бўлди.

Дўстона руҳда кечган учрашув “Нефтчи“ жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Назорат учрашуви.

Қувасой шаҳар “Цементчи“ ўйингоҳи.

“Цементчи“ — “Нефтчи“ 2:4

Голлар: Санжар Зокиров (0:1), Илҳом Ваҳобов (0:2), Фахриёр Ўринбоев (1:2), Ҳошим Шокиров (2:2), Достон Тошматов (2:3), Достон Тошматов (2:4)

“Нефтчи“: Шерзод Абдураимов, Миржамол Неъматов, Дилёр Ирматов, Элдор Эргашев, Мансур Саидов, Жамшидбек Тўрақулов, Исломбек Каримов, Дониёр Мадаминов, Жамшид Қобулов, Санжар Зокиров, Илҳом Ваҳобов.

Захира: Фаррух Турдиалиев, Мухаммадазиз Обиджонов, Отабек Зокиров, Достонбек Тошматов

Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика