Latest news

17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  0 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  21 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  3 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  7 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  48 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0

"Нефтчи" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди News

"Нефтчи" "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Бугун Мурод Исмоилов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент йиғинидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.


Вакилларимизнинг навбатдаги рақиби-“Нефтчи” бўлди. Вилоят дербиси номини олган мазкур учрашув кутилганидек шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ўйиннинг биринчи бўлимидаги фарғоналиклар икки марта дарвозамизни аниқ нишонга олишди. Аввалига Аббос Махситалиев ҳисобни очган бўлса, иккинчи гол Отабек Исроилов ҳисобига ёзилди.

Иккинчи бўлим бошида жамоамиз сафида бирданига етти нафар футболчи алмашди. Бунинг натижасида вакилларимиз ўйини янада жонланди. Учрашув якунланиши арафасида Фурқат Ҳасанбоев жарима тўпини аъло даражада ижро этиб ҳисобни қисқартирди – 1:2. Айтиш жоизки, жамоамиз икки тайм давомида икки хил таркибда майдонда ҳаракат қилди. Мураббийлар штаби биринчи бўлимда ёшлар ва синовда бўлиб турган футболчиларни майдонга тушиширди.

77-дақиқада Илья Ильин ҳакам томонида қизил карточка билан жазоланди ва қолган дақиқаларда бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлдик.

Шу тариқа “Қўқон-1912” иккинчи назорат баҳсида мағлубиятга учради.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 18 февраль куни “Қизилқум”га  қарши бўлиб ўтади.

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Нефтчи” 1:2

Хакамлар: Ш. Косимов, А. Усмонов, С. Шоюсупов.

Голлар: Аббос Махсталиев, Отабек Исроилов, Фурқат Ҳасанбоев.

"Қўқон-1912”: Ғайрат Ҳасанов, Ойбек Нурбоев, Достон Турсунов, Миржалол Қурбонов, Маъруф Зокиржонов, Ориф Мамажонов, Баҳодир Акрамов, Шавкат Раҳматов, Азизхон Ибрагимов, Азиз Тўхтабоев, Абдул Азиз Юсупов.

Захира: Азиз Ашуров, Андрей Бакланов, Ойбек Рустамов, Илья Ильин, Жалил Кимсанов, Абдуллох Олимов, Алишер Зиявиддинов, Отабек Зокиров, Фурқат Ҳасанбоев, Наврўз Алимов, Отабек Ҳайдаров.

"Нефтчи" :  Сергей Смородин Алишер Саматов, Шукурали Пўлатов, Муҳсин Убайдуллаев, Дилёр Эрматов, Бахтиёр Ёкубов, Умид Қодиров, Жавоҳир Расулов, Аббосбек Махситалиев, Илҳом Бойдадаев, Отабек Исроилов.

Назоратчи : А Абдуллаев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика