Latest news

19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  12 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  9 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7

"Нефтчи" Қирғизистон клубини 7:0 ҳисобида мағлуб этди News

"Нефтчи" Қирғизистон клубини 7:0 ҳисобида мағлуб этди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Ҳоким Кубоги-2018″да яна бир ишончли ғалабага эришди.

3 февраль куни “Ўш”га қарши рақобат олиб борган фарғоналик футболчилар йирик 7:0 натижасида навбатдаги уч очкони расмийлаштиришди.


“Нефтчи” мухлисларига хушхабар бор. Фарғона жамоаси таркибига янги легионер дарвозабон келиб қўшилди. 25 ёшли украиналик Виталий Мирний  жамоа кўригида бўлиб турибди. Айнан “Ўш”га қарши баҳсда хорижлик дарвозабон “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилди ва бир қатор сейвларни намойиш этиб ўзида яхши таассурот қолдирди.


Ўйинда Абдул Азиз Юсупов, Анвар Бердиев, Аббос Махсталиев, Даврон Исақовлар биттадан гол киритишган бўлса Амиржон Сафаров дубл қайд этди. Яна бир гол қирғизистонлик футболчилар томонидан автогол сифатида киритилди.



“Нефтчи” мураббийлар штаби баҳсда қуйидаги таркибдан фойдаланишди.

Асосий таркиб: 1.Виталий Мирний, 35. Даврон Маматов, 3. Шукур Пўлатов, 20. Алишер Саматов, 44. Жасур Азимов, 24. Абдужамол Исроилов, 77. Мухаммаджон Исаев, 33. Илхом Юнусов, 88. Аббос Махсталиев, 10.  Анвар Бердиев, 37. Амиржон Сафаров

Захира: 35. Фаррух Турдалиев, 21. Иқбол Бобохонов, 23. Абдул Азиз Юсупов, 17. Суннатилла Эрматов, 82. Зохир Қўзибоев, 19. Отабек Ахмаджонов, 9. Даврон Исоқов

Мазкур ғалабадан сўнг “Нефтчи” “А” гуруҳидаги пешқадамлигини яна давом эттиради. 5 февраль куни ҳал қилувчи баҳс “Истиқлол”га қарши ўтказилади. Қуйида 4-турдан кейинги вазиятни кўришингиз мумкин.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика