Latest news

19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  1 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40

“Нефтчи” ПФК пахта теримига чиқди News

“Нефтчи” ПФК пахта теримига чиқди

Бекорга куз фаслини жўжа санайдиган палла дейишмайди.
Бу пайтда бободеҳқонлар ўз ҳосилларини йиғиб олишади. Аниқроғи, ғалвир сувдан кўтарилади. Энг асосийси юртимизнинг бойлиги саналмиш пахта йиғим-терими ҳам айнан мана шу фаслга тўғри келади. Сентябрь ойидан бошлаб бутун ўзбек ҳалқи миллий бойлигимиз ҳисобланмиш пахтани нест-нобуд қилмасдан териб олиш пайида бўлади. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мана шу пахта мавсумида ўзининг ўрнини далада деб билади.

Ҳашар фақат ўзбекистонликларга хос одат. Ҳеч бир давлатда биздаги каби бундай удумни топа олмайсиз. Пахта мавсумида эса ҳалқимизнинг якдил ва аҳил эканлиги яққол кўзга ташланади. Элимизнинг фаровонлигини йўлида тинмай меҳнат қилаётган ҳалқимиз пахта мавсумида бир ёқадан бош чиқарган ҳолда дала томон ошиқади. Биздаги бу ҳолатни кўрган ўзга юртдан келган киши ҳайратда қолиши ҳеч гап эмас. Ҳозир ҳамма пахта йиғим терими билан банд.

Вилоятимиз хирмонига ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган ва ташаббускорлик кўрсатган “Нефтчи” жамоаси вакиллари ҳам 7 октябрь куни дала томон йўлга чиқишди. Бундан мақсад оз бўлса-да, пахтакорларга мадад бўлиш эди. Ўйлаймизки, мақсадимизга эришдик.

Далага кириб борар эканмиз, оппоқ либосга бурканган ерларни кўриб, қувондик. Мана шундай озод ва обод ватанда яшаётганимизга шукроналар айтдик.

Пахта термида “Нефтчи” ПФКда хизмат қилаётган бир қатор ходимлар, футболчилар Қўштепа туманининг пахта хирмони юксалишига хисса қўшиш ниятида “Янги ҳаёт” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Эрали Сафаров файзли ери” фермер хўжалигида бўлдилар.

Комилжон Мирзабоев - “Нефтчи” профессионал футбол клуби раиси:
- Футболчиларимизга 20 турдан кейин 4 кунлик таътил бергандик. Мана шу таътилнинг бир кунини далада, пахта майдонида ўтказишга қарор қилдик. Мамлакатимиз пахта хирмони юксалишига оз бўлса-да хисса қўшсак, бундан мамнунмиз. Йигитларимизнинг шижоати, қизиқиши яхши, терим сурати ҳам юқори. Футболчиларимизнинг ҳар бири тушликкача 40 кг дан пахта терган бўлса, кун якунига қадар 100 кг га етказишни режалаштиришяпти. Тўғрисининг айтсам, менинг ташаббусимни барча жамоадошларим мамнуният билан қарши олишгани мени қувонтирди.

Саидилло Раҳматов “Нефтчи” футболчиси – Терим жуда қизғин бошланди. Юқорида таъкидлагандек, барча сафдошларимиз жуда катта қизиқиш билан пахта теришяпти. Ҳар ҳолда, майдонда копток тепишнинг қандай гашти бўлса, далада пахта теришнинг гашти ҳам бундан кам эмас экан. Тоза ҳавода, дустлар билан хангомалар айтиб, кенг жойларда кўнгил ёзиш завқига ҳеч нарса тенг келмас экан. Юртимиз пахта хирмонининг баланд кўтарилишига хисса қўшаётганимиздан мамнунмиз ва буни ўзимиз учун шараф деб биламиз.

 “Нефтчи” ПФК Матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика