Latest news

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

“Нефтчи” ўз қароргоҳида йиғинни бошлади. Таркибда ўзгаришлар бор News

“Нефтчи” ўз қароргоҳида йиғинни бошлади. Таркибда ўзгаришлар бор

Фарғоналиклар 15 декабрдан ўз қароргоҳида йиғинни бошлади.

Бош мураббий Андрей Фёдоровнинг айни пайтда Москвада эканлиги боис, машғулотларни унинг ёрдамчилари ўтказмоқда. 

Ҳозирча йиғинда асосан маҳаллий футболчилар иштирок этаётганини таъкидлаш лозим. Бу йил жамоа шарафини ҳимоя қилган фарғоналик футболчилар билан биргаликда ёшлар жамоасида ўзини кўрсатишга эришган ўйинчилардир. Шу билан бирга таркибда янги номлар ҳам йўқ эмас. Хусусан жорий мавсумни “Қўқон-1912” таркибида ўтказган Сардор Эминов ва “Шўртан” ҳимоячиси Умар Эшмуродов бугунги кунда “Нефтчи” машғулотларида иштирок этмоқда. Айтиш лозимки, ушбу икки футболчи ҳам бу йилги чемпионатда ўз жамоаси таркибида энг кўп ўйин ўтказишган. Эминов 29та учрашув, Эшмуродов 28та ўйинда майдонга тушган. Шунингдек асли фарғоналик бўлган аммо сўнгги йилларни “Шўртан”да  ўтказиб келаётган иқтидорли футболчилар – Жамшид Ҳошимов билан Ҳусниддин Ғофуров айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Мураббийлар режасига кўра селекция ишлари давом этади. Клуб билан қайси футболчиларнинг расман хайрлашгани эса яқин орада маълум қилинади.    


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика