Latest news

12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  6 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  7 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4

"Нефтчи" ўз мухлисларини ҳурмат қилади News

"Нефтчи" ўз мухлисларини ҳурмат қилади

Tags :  Нефтчи
Бундан бир неча кун аввал расмий сайтимиз орқали "Нефтчи" фақат олға интилади" сарлавҳаси остида баёнот эълон қилинган эди.

Мана шу баёнотда жамоанинг сўнгги вақтлардаги муваффақиятсизликларининг сабаблари ва мухлисларни стадионга чорлаш, жамоани қўллаб-қувватлашга ундалган.

Аммо ушбу баёнот бир қатор спорт сайтларида умуман нотўғри талқин қилинган. (айнан қайси сайт эканлиги барчага яхши маълум. Балки клуб сайтга расмий раддия қайтаришни, шу орқали ўзини реклама қилишни истагандир. Афсус, уларни истагини амалга ошира олмаймиз)

Эмишки, "Нефтчи" жамоасининг 2018-йилги омадсиз натижаларида жамоа ишқибозлари айбдор экан. Ҳа, айнан клуб баёнот бериш орқали мағлубиятларда ўз мухлисларини сабаб қилиб кўрсатгани учун қораланган.

Лекин клуб баёнотининг ҳеч бир жумласида Суперлигидаги омадсизликларда МУХЛИСЛАР АЙБДОР деган жумла мавжуд эмас. Фикримизга қўшилмаганларга эса, баёнотни қайта ўқиб чиқишни тавсия қиламиз. Аксинча, клуб ўзининг жонкуяр ва содиқ мухлисларига шундай қийин паллаларда хам футболчиларни қўллаб қувватлаб турганлиги учун ташаккур изхор қилган холда, баъзи бир мухлисларга ўйинлар чоғида жамоа футболчиларига турли-хил хайқириқ ҳамда сўкишлар билан босим қилмасликни, ва ишонч билдиришга чорлаган холос. Балким бир оз танбех хам берган, лекин бу жамоа мағлубиятида мухлис айбдор деган нарса эмас!  



Клуб баёнотини нотўғри талқин қилган сайт ижодкорлари жамоа ва мухлислар ўртасида норозилик кайфиятини келтириб чиқариши мумкин эди. Аммо клубимиз мухлислари ўз жамоасига ишонади ва вазиятни нотўғри муҳокама қилган сайт хабарига ҳатто эътибор ҳам қилишмайди.
Аслини олганда, сайтнинг асл мақсади клуб ва мухлислар ўртасида муросасизлик оқибатида жанжал келтириб чиқариш нияти бўлган бўлса ажаб эмас. Лекин сайт чиқарган мақола сарлавҳаси кишини кулдиришдан бошқасига ярамайди.

Сўнгги сўз ўрнида юқоридаги "ақлли" сайт ходимларига жамоанинг сўнгги баёнотини нотўғри талқин этганлиги, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган интелектуал мулк хуқуқларининг бузилиши, яъни тайёр материални мухлислар ва жамоа ўртасида низо келтириб чиқарувчи холатга келтириш ва нотўғри талқин қилинганлиги учун жавобгарлик мавжуд эканлиги хақида эслатиб ўтамиз!

Жонкуяр мухлисларимиздан эса ушбу холат учун узр сўраймиз!

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика