Latest news

00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1

"Нефтчи": Омад ва ғалаба ҳамиша сенга ёр бўлсин "Нефтчи"!!! News

"Нефтчи": Омад ва ғалаба ҳамиша сенга ёр бўлсин "Нефтчи"!!!

Олий лиганинг 19-турида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида "Металлург" жамоасини қабул қилади.

Мураббийларнинг такидлашича, футболда, бошыа ўйин турлари  сингари, омад тушунчаси,  жуда ҳам муҳим экан. Бунга мисол қилиб, сўнгги турлардаги фарғоналикларнинг аламли мағлубиятларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. ”Локомотив” ва ”Навбаҳор” билан бўлган учрашувларда “Нефтчи” ёмон ўйнагани йўқ, лекин футбол ўйинининг моҳияти, нафақат чиройли ўйнаш, балки гол уришдан иборатдир.  Албатда, “Нефтчи” муҳлисларини сабри етарли, лекин иккинчи давранинг уч турида учта мағлубият, жуда ҳам аламли. Тўғри, биринчи даврада кўп учрашувларда омад биз томонда бўлди, энди эса аксинча бўлмоқда. Демак, “омад кучлиларга келади”, деган иборага таяниб, ҳар бир ўйинда на фақат чиройли ўйин кўрсатиш, балки  кучли эканимизни исбот қилишимиз керак. Аҳир айнан шу йигитлардан иборат жамоамиз Бекободда 10та ўйинчи билан иродали ғалаба қозонган эдику.  

Баъзи бир “муҳлислар” ва мутаҳассислар “Нефтчи”нинг кетма – кет  “Пахтакор” ва “Насаф”дан учраган аламли мағлубиятларидан сўнг, Фарғоналикларни пешқадамлар ҳисобидан чиқариб қўйишган эди. Хақиқат ўз ўрнини топиб, чемпионатнинг биринчи даврасини  Фарғоналиклар ўзларига мос бўлган пешқадамлар сафида тугатди. Мана энди яна шундай ҳолат такрорланиб турибди.  22 август куни  “Истиқлол”  стадионида  бўлиб ўтадиган “Металлург” билан учрашувни  фарғоналиклар юқори савияда ўтказишига барча муҳлис ва мутахассилар ишонишмоқда.  Омад ва ғалаба ҳамиша сенга ёр бўлсин “НЕФТЧИ”!!!

  Энди “Нефтчи” – “Металлург”  жамоаларининг ўзаро учрашувлари хақидаги маълуматларни кўриб чиқайлик.

 Жамоалар   Ў   Ю   Д   М   Т/Ф   О

НЕФТЧИ   35  21  8  6  69–34 = +35  71   

МЕТАЛЛУРГ  35  6   8  21   34–69 = - 35  29 

  Фарғоналиклар Ўзбекистон чемпионатида ўз майдонларида “Металлург” билан  17 бор учрашиб, 15 бор ғолиб бўлган. “Нефтчи”нинг Бекободликлар устидан қозонилган  энг йирик ғалабаси  – 7:1 ҳисобидир.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув  натижалари:

20.09.2014.“Нефтчи”– “Металлург” = 2:1.

09.03.2013. “Нефтчи” – “Металлург” = 0:1.

09.08.2012. “Нефтчи” – “Металлург” = 4:0.

12.03.2011. “Нефтчи” – “Металлург” = 3:1.

22.05.2010. “Нефтчи” – “Металлург” = 3:3.

22 август, 2015. 18:30.  Фарғона шаҳри.

“Истиқлол” стадиони.

«НЕФТЧИ» (Фарғона) – «МЕТАЛЛУРГ» (Бекобод) .

Бош ҳакам: А. Асимов (Тошкент)

Ассистентлар: Ҳ. Шодмонов (Бухоро),  Р.Нўъмонов (Тошкент),

Заҳирадаги ҳакам: А. Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).).

ЎзПФЛ вакили:  Н. Лутфулин

Таҳминий таркиб.

"НЕФТЧИ": №30. Евгений Черемисин, №3. Шукурали Пўлатов, №5. Баҳтиёр Ёқубов, №8. Акмал Холматов, №15. Адриан Кашкавал,  №21. Шерзод Ҳакимов, №20. Дилёрбек Эрматов, №22. Рўзимбой Аҳмедов, №32. Жаҳонгир Меҳмонов, №33. Сардор Раҳмонов, №38. Аббос Махсталиев,

Захира: №1. Сергей Смородин, №10. Мурод Бобожонов, №18. Жавоҳир Расулов, №44. Умид Қодиров. 


P.S.

Қадрли футбол ишқибозлари. Сайтимизда  бўлиб ўтадиган учрашув хақида ва бошқа жамоага таълуқли бўлган ўз фикрларингизни баён этиш имконияти яратилган. Сизлардан комментлар кутиб қоламиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика