Latest news

23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  1 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  1 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  5 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  3 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  6 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6

"Нефтчи" Ногиронлар, қариялар ва болалар уйига ташриф буюрди (ФОТО) News

"Нефтчи" Ногиронлар, қариялар ва болалар уйига ташриф буюрди (ФОТО)

Tags :  Нефтчи
Янги мавсум бошланиши арафасида “Нефтчи” ПФК маъмурияти ташаббуси билан жамоа аъзолари ҳамда мутассадлари ногиронлар, қариялар ва болалар уйига ташриф доирасида хайрия акциясига қўл уришди.

Ташриф “Мурувват ногиронли бўлган болалар учун интернат”дан бошланди. Жамоа аъзоларини муассаса раҳбари Абдуғани Турдибоев ва бир қатор ишчи-ходимлар қарши олишиб, тадбирга йиғилган имконияти чекланган болалар олдига бошлаб боришди.


Тадбирни “Нефтчи” ПФК матбуот хизмати ходими Ҳожиакбар Жабборов тантанали равишда очиб, сўз навбатини клуб техник директори Абдусамад Назирдиновга тақдим этди.

– Жамоамиз Сизлар билан учрашувни анчадан бери ният қилиб келганди, – деб гап бошлади   Абдусамад Назирдинов – Раҳбарларимиз ҳам Сиз болажонларга ўзларининг самимий тилакларини етказиб қўйишни илтимос қилишган. Мана баҳор айёми ҳам яқинлашмоқда. Шу қатори хотин-қизлар ва “Наврўз” байрамлари билан ҳаммани табриклаб қоламиз. Барча қилаётган хайирли ишларимиз халқимизнинг фаровон хаёти учун, биз эса ўз ўйинларимиз орқали Фарғона аҳлини бу йил хушнуд этиб, юқори марраларни забт этган ҳолда жамоанинг мавқеини тиклашга ваъда берамиз. Насиб қилса,  бу йилдан бошлаб чемпионатимиз баҳслари телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилиши кутилмоқда. Шу сабаб “Нефтчи” иштирокидаги ўйинларни ТВ орқали кўришингиз учун бугун жамоамиз номидан мазкур  муассасага телевизор  совға қилмоқчимиз, – деди А.Назирдинов

Шунингдек, жамоа ҳимоячиси Шукур Пўлатов ҳам сўзга чиқиб, имконияти чекланган болалар ва муассаса ходимларига ўз ниятларини билдирди. Болажонлар меҳмонларнинг совға- саломларини қабул қилгач, мазкур учрашувдан бир олам завқ олишганини таъкидлаб ўтиш ўринлидир.


Шундан сўнг “Нефтчи” аъзолари Фарғона шаҳридаги  “Қариялар уйи”ни зиёрат қилиб, у ердаги кексалар билан ҳамсуҳбат бўлдилар. Дарҳақиқат, инсон дунёга келиб ўсади, улғаяди, умр гузаронлик қилади. Кечаги гўдак бугун йигит, бўйи етган қиз. Вақт ўтиши билан, насиб этса, ҳар бир инсон қарилик ёшига етади, бу – ҳаёт қонунияти. Футболчиларнинг ўзлари ҳам ёши улуғларнинг ҳолидан хабар олиб, кўнгиллари кўтарилди. Мавсум давомида мана шундай учрашувларни тез-тез ўтказиб туришни таъкидлашди.

Куннинг иккинчи қисмида Марғилон шаҳридаги 1-сонли болалар уйи “Нефтчи”нинг сўнгги ташрифига айланди. Мазкур  муассасада тарбия топаётган болалар футболчиларни илиқ кутиб олишди. Учрашув давомида уларга ҳам клуб совғалари тақдим этилди. Тадбир сўнгида “Меҳрибонлик уйи” раҳбарияти спортчиларга ташрифлари учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика