Latest news

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  5 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  13 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

"Нефтчи" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб қилди News

"Нефтчи" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб қилди

Виталий Левченко шогирдлари бугун "Истиқлол" стадионида навбатдаги халқаро ўртоқлик учрашувида Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини қабул қилишди.

Асосий воқеалар ривожи иккинчи бўлимда содир этилди. Учрашувнинг 46-дақиқасида чап қанотдан қарши ҳужумга юқори тезликда кириб борган Иззатилла Абдуллаев тожикистонлик ҳимоячини чиройли услубда алдаб ўтиб, аниқ зарба йўллади ва ҳисобни очди 1:0. Учрашувнинг 70-дақиқасида ҳисобни янада ошириш имконияти пайдо бўлган эди. Улуғбек Хошимов қулай позицияга чиқиб, узатмани қабул қилиб олди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққач кучли зарба берди. Бироқ, меҳмонлар посбони маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтаришга эришди.

Меҳмонлар ҳам дарвозамиз томон бир неча бор хавфли ҳужум уюштиришга эришиб, 80-дақиқада жарима тўпини амалга оширишди. Бу вазиятда меҳмонлардан Нозим Бобожоновнинг йўллаган кучли зарбаси дарвозамиз тўсинига тегиб қайтди. Акс ҳолда ҳисоб тенглашиши мумкин эди. 87-дақиқада фаоллик билан ҳаракатланаётган  Нозим Бобожоновнинг олис масофадан йўллаган навбатдаги кучли зарбасини бу сафар Акбар Тўраев қайтариб қолди.

Учрашувнинг охирги дақиқалари жамоаларнинг кетма-кет қарши ҳужумлари остида ўтганлигига қарамай, ҳисоб ўзгармади ва якунда жамоамиз минимал 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

"Нефтчи" - "Хўжанд" 1:0

Фарғона шаҳри. "Истиқлол" стадиони

Гол:  Иззатилла Абдуллаев 46.

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров , 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 13.Лутфулла Тўраев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 21.Мухсинжон Убайдуллаев, 22.Георгий Никабадзе, 23.Диёржон Туропов, 24.Ғулом-Ҳайдар Гуламов

Захирадан тушганлар: 45.Акбар Тўраев, 3.Нодирхон Неъматхонов, 5.Эдуард Эмсис, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Суннатилла Абдуллажонов, 11.Иззатилла Абдуллаев, 14.Раҳмонжон Рўзиев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 26.Алексей Ларин, 28.Фозил Мусаев, 66.Дониёр Валиев, 70.Аббосжон Ғуломов, 77.Билолхон Тошмирзаев

"Хўжанд": 1.Дилшод Дадабоев, 2.Фаҳриддин Ахтамов, 3.Тони Бекатал, 23.Рамазан Наниев, 5.Фирдавс Абдусалимов, 6.Хожибой Зиёев, 8.Эҳсон Бобоев, 14.Азизбек Ҳайитов, 13.Нозим Бобожонов, 62.Жаҳонгир Эргашев, 10.Дилшод Бозоров.

Захирадан тушганлар: 76.Зуҳриддин Мўйдинов, 4.Парвиз Боқиев, 77.Муиб Саидов, 17.Ҳушнудбек Бозоров, 7.Жавоҳир Расулов, 19.Азизбек Далиев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика