Latest news

08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  0 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  0 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  2 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  10 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  12 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  38 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  34 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102

“Нефтчи” – “Насаф”: ўзаро ўйинлар News

“Нефтчи” – “Насаф”: ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар доимо муросасиз ва шиддатли кечган. Ўзбекистон миллий чемпионатлари доирасида ҳозиргача улар ўзаро ўттиз олти маротаба рўбарў келишган.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, ўтказилган ўйинларнинг 13 тасида қаршиликлар зафар қучган. 8 учрашувда эса томонлар муроса йўлини танлашган. Қолган 15 учрашувда “Нефтчи” ғалабани ўзи томонга оғдириб олган. Тўплар нисбатида тенглик кузатилмоқда – 46:46.

Фарғонада ўтказилган сўнгги беш учрашувнинг 2 тасида “Насаф” уч очко эгасига айланган бўлса, учта баҳс дуранг натижа билан тугаган. Ўтган йилги мавсумда “Насаф”  Рўзиқул Бердиев қўл остида ҳар иккала ўйинда ғалабага эришганди. Бунгача “Насаф” футболчилари 2011 йилги мавсумда (Кумиков, Демьяненко) билан ҳар иккала ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишган.

Айни пайтда “Нефтчи” ва “Насаф”ни турнир жадвалида бир очко ажратиб турибди. Фарғоналиклар 20 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлишса, “Насаф” 19 очко билан жадвалнинг 2-поғонасини банд этган. Ўтган турда фарғоналиклар Тошкентда “Пахтакор”га имкониятни (0:2) бой берган бўлишса, “Насаф” кутилмаганда Қаршида “Металлург”га имкониятни бой берди – 0:1. Шу боис эртага “Истиқлол” стадионида бўладиган ўйин ҳар иккала жамоа учун ўта муҳим аҳамият касб этиши аниқ.


Ўзаро ўйинлар тарихи

1997 йил

1-давра : «Насаф» - «Нефтчи» - 0:3

1997 йил 13 ноябрь

«Нефтчи» - «Насаф» - 3:3

Голлар: Владимир Радкевич, Александр Писарев, Мануйленко – Анвар Бердиев (иккита), Бахтиёр Давлатов.
 

 1998 йил 9 май

“Нефтчи” - “Насаф” - 1:1

1998 йил 24 сентябрь

«Насаф» - «Нефтчи» - 0:1
 

1999 йил 23 май

“Нефтчи” - “Насаф” - 4:0

Голлар: Илья Коваленко, 7, Умид Исоқов, 27, Сергей Лебедев, 56, 67-пен.

1999 йил 28 август

«Насаф» - «Нефтчи» - 0:1

Гол: Шуҳрат Мақсудов, 4.
 

2000 йил 24 май

«Нефтчи» - «Насаф» - 1:1

Голлар: Анвар Бердиев, 43 – Рустам Абдуллаев, 57.
 

2000 йил

«Насаф» - «Нефтчи» - 4:2

Голлар: Рустам Абдуллаев, 26, Баҳром Ҳайдаров, 28, Зафар Холмуродов, 56, Мурод Исмоилов, 86 – Акмал Холматов, Асад Дўрмонов, 28.
 

2001 йил 18 май

«Насаф» - «Нефтчи» - 1:1


2001 йил 11 сентябрь

«Нефтчи» - «Насаф» 2:0
 

2002 йил 16 март

«Насаф» - «Нефтчи» - 2:0

Голлар: Ойбек Усмонхўжаев, 11, Баҳром Ҳайдаров, 33.

2002 йил 1 декабрь

“Нефтчи” - “Насаф” - 4:1
 

2003 йил 11 июнь

“Нефтчи” - “Насаф” - 2:1

Голлар: Анвар Бердиев,Нодир Қўзибоев – Зокир Бердиқулов.

2003 йил 23 август

“Насаф” – “Нефтчи” – 4:1
 

2004 йил 15 апрель

“Нефтчи” – “Насаф” – 1:0

Гол: Умид Исоқов, 26-пен.


2004 йил 16 октябрь

«Насаф» - «Нефтчи» - 3:1

Голлар: Баҳодир Аннаматов, 41, Зафар Холмуродов, 44, Вали Келдиев, 75 – Акмал Холматов, 14.
 

2005 йил 1 май

«Насаф» - «Нефтчи» - 2:1

Голлар: Илёс Қурбонов, 44, Даврон Файзиев, 63 – Абдумажид Тоиров, 47.


2005 йил 7 октябрь

“Нефтчи” – “Насаф” – 2:1

Голлар: Акмал Холматов, 6, 48 -  Илёс Қурбонов, 12.
 

2006 йил 1 апрель

«Нефтчи» - «Насаф» - 1:1

Голлар: Носир Отақўзиев, 90+3 – Виталий Алекперов, 75.

2006 йил 15 октябрь

“Насаф” – “Нефтчи” – 1:2

Голлар: Дилшод Мавлонов, 89-пен. – Мансур Саидов, 67, 87.
 

2007 йил 1 март

“Нефтчи” – “Насаф” – 2:1

Голлар: Мансур Саидов, 60, Анвар Бердиев, 67 – Умид Исоқов, 52.

2007 йил 6 декабрь

“Насаф” - “Нефтчи” -  1:0

Гол: Зафар Холмуродов, 82.
 

2008 йил 5 июль

“Насаф” – “Нефтчи”  - 0:1

Гол: Алишер Холиқов, 85.

2008 йил 16 август

“Нефтчи” - “Насаф” – 1:0

Гол: Азиз Алижонов, 37.


2009 йил 24 май

“Нефтчи” – “Насаф” -  1:0

Гол: Санжар Асқаралиев, 55.


2009 йил 15 октябрь

“Насаф” – “Нефтчи” – 3:1.

Голлар: Самандар Шодмонов, Рустам Қодиров, Сергей Крот - Анвар Бердиев.
 

2010 йил 2 апрель

«Насаф» - «Нефтчи» - 2:0

Голлар: Камолиддин Мурзоев, Сергей Крот.


2010 йил 21 октябрь

«Нефтчи» - «Насаф» - 1:2

Голлар: Алишер Холиқов – Шавкат Саломов, Илҳом Шомуродов.


2011 йил 7 апрель

«Насаф» - «Нефтчи» - 3:0

Голлар: Илҳом Юнусов 14,  Эркин Бойдуллаев 37,  Мақсуд Каримов 64.

2011 йил 9 октябрь

«Нефтчи» - «Насаф» 1:1

Голлар: Бердиев Анвар, 55 -  Геворкян Артур, 74.
 

2012 йил

“Насаф” – “Нефтчи” 1:2

Голлар: Иван Бошкович  7, Отабек Исроилов 10, Шерзод Хакимов 82.

“Нефтчи” – “Насаф” 0:0


2013 йил
 

“Нефтчи” – “Насаф”  1:1(1:0).

Голлар: Сардор Мирзаев (12) – Артур Геворкян (75).


“Насаф” – “Нефтчи” 2:0 (1:0)

Голлар: Илҳом Шомуродов (26), Илҳом Юнусов (75).


2014 йил

“Насаф” – “Нефтчи” 2:1

Голлар: Илҳом Шомуродов (60), Артур Геворкян (66-пен) – Руслан Мелзиддинов (57).


“Нефтчи” – “Насаф” 0:1.

Гол: Азамат Алланиязов (47).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика