Latest news

21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  0 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  0 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  9 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  76 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  2 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3

“Нефтчи” “Металлург”ни мағлуб этди News

“Нефтчи” “Металлург”ни мағлуб этди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида Бекободнинг “Металлург” жамоасини мағлубиятга учратди.

Ўйинда 0:1 ҳисоби кузатилди.

Баҳс аввалидаги бир қатор эътиборга молик масалаларга урғу бериб ўтамиз. Куни кеча жамоа сафига келиб қўшилган Муродбек Бобожонов баҳсда иштирок эта олмади. Унда жиддий бўлмаган енгил жароҳат мавжуд. Бироқ Бобожонов бир кун олдинги машғулотларда тўлиқ қатнашди ва унинг саломатлигида муаммо йўқ. Шунингдек, Сергей Шевчук ҳам бироз бетоб. Шу сабабли ушбу футболчилар “Металлург” билан ўйинда иштирок эта олмади.

Жамоа сафига янги футболчилар қўшилди. Ўтган мавсумлар давомида Фарғона клубида фаолият олиб борган дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов яна клубга қайтди. Шу қатори тажрибали ҳимоячи Аваз Агалиев ҳамда “Машъал”даги ўйинлари орқали фарғоналик мухлисларга яхши таниш бўлган Искандар Шойқулов “Нефтчи” жамоасига қўшилди.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, “Нефтчи”га келгани кўп бўлмаган украиналик ҳужумчи Олександр Деребчинський баҳсни асосий таркибда бошлади ва илк ўйинини ўтказди. Ўйиндан бир кун аввал Қибрайда ёмғир ёққан учун майдоннинг ҳолати яхши эмас эди. Шу сабабли футболчилар ўйинни ташкиллаш, умуман олганда ўз имкониятларини кўрсатиш борасида қийинчиликларга дуч келишди.

Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқасида “Металлург” жамоаси устунликка эга бўлди. Лекин тайм ўрталарига келиб “Нефтчи” устунликни қўлга ола бошлади ва кетма-кет ҳужумларни амалга оширди. Бироқ биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда мураббийлар Ю Кубоки,  Деребчинський ва Абдулҳақовга дам беришди. Заҳирадан янги кучлар қўшилди. Анвар Бердиев, Элёр Мамасолиев ҳамда Сунатилло Эрматовлар ўйиннинг иккинчи қисми қаҳрамонларига айланишди. Бевосита Элёр Мамасолиев бир неча марта рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган бўлса, Анвар Бердиевда ҳам қулай вазиятлар юзага келди.


Вазиятларнинг бирида Элёр Мамасолиев “Металлург” жарима майдончасига ёриб кирди. Бироқ уни бекободлик ҳимоячилар ўта қўполлик билан тўхтатишди. Вазиятни ҳакам пенальти деб баҳолади. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Аббос Махсталиев тўпни юқорига тепиб юборди ва вазиятдан фойдалана олмади. Аммо кейинчалик Аббос барибир ўз айбини ювди. Тезкор футболчи қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва марказда турган Анвар Бердиевга тўпни ташлади.  Бердиев эса бор кучи билан дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон бу зарбани қайтаришга ожизлик қилди. 0:1

Ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам ҳужумларга бой ўтди. Бироқ бошқа гол кузатилмади.


“Нефтчи” – “Металлург” – 1:0 (0:0). Қибрай тумани стадиони.
Ҳакам: 
Элёр Турсунов.
Инспектор: Бахтиёр Намозов.

Гол: Анвар Бердиев

"Нефтчи": Виталий Мирный, Жалил Кимсанов, Шукурали Пўлатов, Аваз Агалиев, Даврон Маматов, Аббос Махсталиев, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Абдулазиз Юсупов, Александр Деребчинский, Ю Кубоки

Захира: Фаррух Турдалиев, Абдумавлон Абдужалилов, Жамшид Қобилов, Авазбек Ўлмасалиев, Элёр Мамасолиев, Отабек Аҳмаджонов, Сунатилло Эрматов,  Анвар Бердиев


"Металлург": Зафар Сафаев, Аброр Ҳусинов, Аббос Отахонов, Шерзод Файзиев, Дилёрбек Ирматов, Шаҳзод Шайманов, Акбар Исматуллаев, Ихтиёр Тошпўлатов, Муҳаммад Исаев, Жасур Ҳасанов, Зоҳид Абдуллаев.
Захира: Аброр Тошқўзиев, Павел Смоляченко, Соҳибжамол Давлатжонов, Суҳроб Нуруллаев, Худойшукур Сатторов, Андрей Шипилов-junior, Павел Пуришкин, Забихилло Ўринбоев, Алишер Зиёвуддинов.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика