Latest news

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  18 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

"Нефтчи": Легионерлар билан шартнома имзоланди News

"Нефтчи": Легионерлар билан шартнома имзоланди

Tags :  Нефтчи
“Нефтчи” профессионал футбол клуби янги мавсум аввалида ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди.

Улар қаторида 3 нафар хорижлик ўйинчилар ҳам бор. Улар белоруссиялик ҳужумчи Терентий Луцевич, ярим ҳимоячи Дмитрий Комаровский ҳамда ҳимоячи Сергей Концевойлар ҳисобланишади. Легионерлар “Нефтчи” клубининг Туркияда бўлиб ўтган тайёргарлик жараёнида иштирок этишди ва мазкур ижрочилар жамоа мураббийлар штабига маъқул келгани сабабли бу йилги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказишлари аниқ бўлди.

Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” ПФК қароргоҳида жамоа раҳбарияти ва футболчилар ўзаро шартнома бўйича келишувга эришишди. Битимга кўра, белоруссиялик ўйинчилар йил сўнггига қадар Фарғона жамоаси шарафини ҳимоя қилишади. Легионерларнинг мавсумдаги фаолиятлари самарали бўлишига қараб, навбатдаги мавсумда ҳам улар билан шартнома ўзайтирилиши мумкин.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика