Latest news

22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  0 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  9 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  7 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  0 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  5 19:09"Страсбур" "Челси" футболчисини ижарага олди  1 18:45Расман: "Фулхэм" "Арсенал" футболчисини харид қилди  0 17:59Гвардиола Ҳоланднинг спорт формасидан қониқмаяпти  1 17:34"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки ҳимоячи бўйича таклифини рад қилди  3 17:07"Лейпциг" "Барселона"нинг Дани Ольмо бўйича таклифини рад этди  1 16:39"Хави "Барселона"га келгач, ҳаммасини ўзгартирди" — Левандовски  1

“Нефтчи” лагерида нима гап? News

“Нефтчи” лагерида нима гап?

Янги мавсумга тайёргарлик жараёнини ҳаммадан биринчи бошлаган фарғоналиклар айни дамда ўз қароргоҳида дастлабки йиғинни ўтказмоқда.
10 декабрда таътилдан қайтган футболчилар дастлаб беш кун бир маҳалдан шуғулланишди. Кечадан буён машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказила бошлади. Айтиш керакки, ҳозирча таркибда асосан маҳаллий ўйинчилар. Бошқа вилоятлик футболчилар ҳам аста-секин жамоа ихтиёрига етиб келмоқда.



Машғулотлар эрталаб ёпиқ манежда жисмоний тайёргарлик бўйича ўтаётган бўлса, куннинг иккинчи қисмида тўп билан техник ва тактик жиҳатлар борасида бўлмоқда. Режага кўра мазкур йиғин 27 декабрга қадар давом этади. Шундан кейин 3 январга қадар дам берилади. Тайёргарлик режасига кўра “Нефтчи” февраль ойида Туркияда йиғин ўтказади.



Табиийки таркибда юз бериши кутилаётган ўзгаришлар мухлисларнинг диққат марказида турибди. Ҳозирча ишқибозларга шуни айтиш мумкинки, жамоа раҳбарияти собиқ ўйинчиларни қайтариш борасида музокара ўтказмоқда.



Лекин жамоага айна қайси ўйинчиларнинг келиб қўшилиши сир тутилмоқда. Томонлар расман келишувга эришсагина бу ҳақда маълумот берилади. Лекин шуниси аниқки жорий мавсум “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилган Вячеслав Пономарёв, Иқбол Бобохонов, Александру Оника, Андрей Акопянц сингари ўйинчилар жамоа хайрлашишни маъқул топган.



Шунингдек бу йил жамоа сафида энг кўп учрашув ўтказган ва шартномаси тугаб бораётган Дилёрбек Ирматов ўзини “Бунёдкор”да синаб кўрмоқчи эканлигини билдирган. Ижара асосида ўйнаган Абдумавлон Абдужалилов (“Пахтакор”) ва Сардор Раҳмонов (“Локомотив”) ўз жамоаларига қайтиб кетган. Уларнинг яна “Нефтчи”га қайтиши ҳозирча аниқ эмас. Ундан ташқари ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедовнинг Қозоғистоннинг “Қайсар” клуби кўригидан ўтаётганини айтиш лозим. 



Дарвоқе, мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар юз берган. Бунгача ёшлар жамоасига устозлик қилиб келган Сергей Ковшов, дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Томилин ва Хислат Чилматов ҳам жамоа билан хайрлашган. Эндиликда ёшлар жамоасига Баҳром Ҳайдаров бошчилик қиладиган бўлди. Айтиш лозимки, “Нефтчи” ёшлар жамоаси 15 декабрдан йиғинни бошлаган. Шу куни Ҳайдаров ёшлар жамоаси мураббийи сифатида футболчиларга таништирилди.



Ҳозирча расман шартнома имзоланмаган бўлсада, келаси йил дарвозабонлар билан Баҳодир Шамсиддинов ишлайдиган бўлди. Ўз вақтида “Цементчи”, “Атласчи” ва “Андижон” жамоаларида фаолият юритган Шамсиддинов эндиликда мураббий сифатида ўзини синаб кўради.



Шунингдек клуб ижрочи директори Султон Зайлобидинов эндиликда янги ишга тушаётган “Нефтчи” академиясида директор сифатида ишлайдиган бўлди. “Нефтчи” жамоа бошлиғи сифатида Шерзод Раимжонов иш бошлаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика