Latest news

18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  0 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  1 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:57Ла Лига. «Барселона» ва «Алавес»нинг таркиблари маълум  22 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  18 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  1 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12 15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  16 15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  4 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  8 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   4 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0

“Нефтчи” жамоасини қўллаб-қувватлаймиз! News

“Нефтчи” жамоасини қўллаб-қувватлаймиз!

Tags :  Нефтчи
Мана орзиқиб кутилган XXV миллий чемпионатимиз қизғин тарзда давом этмоқда.

Бироқ севимли жамоамиз “Нефтчи” 2-турда “Навбаҳор” устидан ғозонилган чемпионат доирасидан муваффақиятдан сўнг кетма-кет мағлубиятларни қабул қилиб олмоқда. Бу мағлубиятлар эса хеч қайси мухлисга ёқмаслиги кундек равшан. 2016-йилги мавсум бизга “Нефтчи” жамоасининг 2014-йилдаги мавсумини эслатмоқда.

Жамоа бошқарувини Мурод Исмоилов қабул қилиб, янги таркибга эга ”Нефтчи” жамоасини шакллантириб олгунча бир мавсум вақт кетди. Кейинги йили эса меҳнатлар ўз самарасини беришни бошлаганди. Мурод Исмоиловнинг тинимсиз изланишлари ва мухлисларни қўллаб-қувватлаши натижаси жамоа Олий лига-2015ни энг кучли беш клуб қаторида якунлади.  Тўғри ўз вақтида “Нефтчи” мухлислари жамоани фақат совриндорлар қаторида кўриб ўрганиб қолишганди. Бироқ футболда мана шундай юксалиш ва пасайиш даври ҳам бўлиб туради. Мисол учун бир пайтлар Туриннинг “Ювентус” жамоаси Италия чемпионатини тарк этган пайтлар ҳам бўлди. Бироқ кўп ўтмай жамоа ўзининг нафақат Италиядаги балки Европадаги нуфузини ҳам тиклаб олди. Мен “Нефтчи”нинг айни пайтдаги холатини шу клубга қиёслайман. Жамоамиз қайтадан шаклланмоқда. Яқин йиллар ичида “Нефтчи” яна грандлар қаторига қайтишига ишонаман.

Афсуски, бу йил Андрей Фёдоров ва унинг жамоасининг ишлари яхши кечмаяпти. “Нефтчи” айни пайтда ўз мухлисларининг қўллаб-қувватлашига хаминқадар мухтож! Келинг, севимли “Нефтчи” жамоамизни қўллайлик. Зеро биз мухлисларнинг далдаси айни лаҳзада Фёдоров ва унинг жамоасига қўшимча куч бўлишига шуба йўқ. Шу мақсадда ҳақиқий жонкуяр мухлислар ўртасида “Нефтчи мухлислар гуруҳи”ни ташкил қилмоқчимиз. Бунда эса сиз мухлисларнинг ёрдамингиз керак бўлади. Бу ҳақида тез орадан матбуот орқали хабар қиламиз. 16 апрель куни “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида “Сўғдиёна”га қарши ўйнайди. Барча футбол ишқибозларини мазкур беллашувга чорлаб қоламиз. Яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман, айни пайтда жамоага мухлисларнинг далдаси жуда ва жуда зарур. Биз бир жамоамиз ва “Нефтчи”ни қўллаб-қувватлаймиз !

“Нефтчи” жамоасининг жонкуяр мухлислари номидан БЕК.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика