Latest news

20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  0 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  2 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  1 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  12 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  4 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  11 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2

"Нефтчи": Футзалда Фарғонада ғалабалар, кейинги манзил Бухоро! News

"Нефтчи": Футзалда Фарғонада ғалабалар, кейинги манзил Бухоро!

Фаррух Зокиров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” футзалчилари мамлакат чемпионатининг 2-турини Фарғонада ўтказишди.

“Локомотив”га қарши беллашувда Зокиров шогирдлари 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қайд этганликлари ҳақида хабар бериб ўтгандик. Иккинчи жавоб баҳси эса умуман ўзгача суратда кечди дейиш мумкин. Сабаби 7 апрель оқшомидаги навбатдаги ўйинда фарғоналиклик футзалчилар рақиб дарвозасини 10 марта аниқ нишонга олишди. Голлар шоусида меҳмонлар 2 маротаба ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Якуний ҳисоб 10:2. “Нефтчи” хар икки баҳсда ҳам “Темирйўлчилар”дан устун келди.

Мезбонлар мураббийи Бобурбек Мадаминов баҳсдан сўнг клуб матбуот хизматига интервью берди

- “Локомотив” футзалчилари чемпионтдаги энг кучли рақиблардан бири саналади. Тезкор голлар хар доим муҳим. Ортда қолган беллашувда бу бизга катта ёрдам берди. Фарғонада биринчи бор ўйин ўтказдик. Учрашувни бевосита клуб раҳбарияти ва мухлислар кузатиб боришгани сабабли бироз хаяжон босди. Ҳаяжон бўлгани бир тарафдан яхши, чунки масъулятни ҳис қилган инсонда хаяжон кузатилади. Янги мавсум олдидан таркибимизни кучайтирдик. Юқори мақсадларни ўз олдига қўйган “Нефтчи” кўплаб тажрибали ўйинчиларни ўз сафига жалб қилган. Совринлар ўринлар учун курашмоқчимиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат – деди Бобурбек Мадаминов

Футзалчиларимизни яна бир рақобат кутиб турибди. Жамоа 3-турда Бухорода меҳмон бўлади. 11-12 апрель кунлари “Бухоро” футзал жамоаси Водий клубини қабул қилади. Айни пайтда фарғоналиклар бўлажак ўйинга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Қуйида “Локомотив”га қарши кечган иккинчи ўйиндан фотосуратларни тақдим этамиз.

Ҳожиакбар Жабборов 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика