Latest news

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  76 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

«Нефтчи»: Эртага жамоа Қиргулида йиғилади News

«Нефтчи»: Эртага жамоа Қиргулида йиғилади

Tags :  Нефтчи
26 декабрь куни бўлиб ўтган Янги йил байрамидан сўнг “Нефтчи” футболчилари қисқа таътилга йўл олишган эди.

Эртага “Нефтчи” янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш учун Қиргулидаги базада йиғилади. Бу йиғинда Ўзбекистон ОТЖ билан хорижга йўл олган Сардор Раҳмонов, Абдумавлон Абдужалилов ва Достон Турсуновлар иштирок этишмайди. Улар Осиё чемпионатидан сўнг таркибга қўшилишади. Шунингдек, Мухсин Убайдуллаевнинг ҳам Фарғонага қайтиши кутилмоқда. Жамоа раҳбарияти ўтган мавсумда “Нефтчи” таркибида ҳаракат қилган аксарият футболчиларни таркибда сақлаб қолишни режа қилган. Шунингдек, айни пайтда шартномаси ниҳоясига етган футболчилар билан янги келишувлар борасида музокаралар кетмоқда.  

“Нефтчи” ўтган мавсумни чемпионатимизнинг энг кучли 4 та жамоасидан кейинги ўринда  якунлади. Жамоа футболчилари бу йилги чемпионатда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, хар бир ўйинда зафар қучган ҳолда фарғоналик мухлисларни хушнуд этиш ниятида. Албатта, бу борада мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши, далдаси беқиёсдир.

Эртага Қиргулида йиғин бошланади. Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров айни пайтда Москвада. Мураббий эртага тонг саҳар Москва – Фарғона йўналиши бўйича Фарғона шаҳрига етиб келади ва янги йилдаги илк йиғинда футболчиларга ўзи бошчилик қилади. “Нефтчи” таркибдаги ўзгаришлар, жамоани тарк этганлар хусусида кейинроқ хабар берамиз.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика