Latest news

07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  2 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  19 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20

“Нефтчи” – “Динамо” ўйини олдидан ким қандай фикрда? News

“Нефтчи” – “Динамо” ўйини олдидан ким қандай фикрда?

Хабарингиз бўлса керак, бугун ПРО-Лиганинг 15-тури якунига етади.

Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи” жамоаси Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади. Мазкур учрашув турнинг марказий ўйини саналади. Шу боис мухлис ва мутахассисларнинг бўлажак баҳсга бўлган қизиқиши юқори. Суперлигага чиқиш учун астойдил курашаётган “Нефтчи” ва “Динамо” жамоалари ўртасида турнир жадвалида пешқадамлик қилиш бўйича ҳам ўзига яраша интрига юзага келган. Хўш, бугун соат 20:00да бошланадиган ўйин олдидан ким қандай фикрда?

Обид Жўрабоев: “Нефтчи”ни қандай ўйнашини ҳар томонлама ўрганиб чиқдик”
Охирги икки мавсумдан буён самарқандликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган тажрибали Обид Жўрабоев бугунги кунда “Динамо”нинг сардори ҳисобланади. Мудофаа чизиғида шерикларини бошқариб туриш билан бирга, айрим учрашувларда рақиб дарвозаси томон йўл топа олаётган 35 ёшли футболчи бугунги “Нефтчи”га қарши кечадиган учрашув олдидан сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Чиндан ҳам бугун Фарғонада қизиқарли ва муросасиз учрашув кечишини олдиндан таҳмин қилиш мумкин. “Динамо” мазкур ўйинга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрди. Йигитларнинг руҳияти ёмон эмас. Ҳозир турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибмиз. Насиб қилса “Нефтчи” билан ўйинда эгаллаб турган ўрнимизни мустаҳкамлаб олмоқчимиз. Фарғонада очко олиш учун астойдил курашамиз.

- “Нефтчи” жамоасини ўтказган ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдик албатта. Рақиб таркибида бўйдор ва шу билан бирга номдор футболчилар харакат қилади. Жамоа асосан ҳавода тўп узатиш орқали ўйин ташкил этади. Шунга яраша “Динамо” жамоаси ҳам тайёргарлик кўрди. Майдонда ким кўпроқ югурса ва мехнат қилса ўша жамоа ғолиб бўлади. Юқорида айтиб ўтганимдек, “Нефтчи” таркибида тажрибали ва номдор ўйинчилар кўпроқ. Бу уларнинг устун томони бўлиши мумкин. Бу билан “Динамо”да махоратли ўйинчилар йўқ демоқчи эмасман. Қолганини ўйинга чиққанимизда кўрасиз.

- Ўйин бошланиш вақтини 20:00га белгилангани менимча ҳар қандай футболчи учун жуда қулайдир. Чунки кечки салқинда югуриш бирмунча осонроқ бўлади. “Истиқлол”стадионида барча шароитлар бор. Айниқса ёритиш тизими талабга жавоб беради. Фурсатдан фойдаланиб, ўйин ташкилотчиларига олдиндан миннатдорчилик билдираман.




Бекзод Толибов: “Марказий ўйин тақдирини битта гол ҳал қилиши мумкин”

Сайтимизнинг фарғоналик мухбири Бекзод Толибов мана бир неча йиллардан буён ПРО-Лига ўйинларини бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориш билан бирга, чемпионат учрашувларини кенг тарзда ёритиб боришга харакат қилмоқда. “Нефтчи” – “Динамо” ўйини олдидан Толибов ўз фикрларини билдирар экан, жамоаларнинг шу кунгача ўтказган ўзаро ўйинлар статистикаси ва бир қанча қизиқарли маълумотларни ҳам келтириб ўтди.

-"Нефтчи" - "Динамо" қарама-қаршилиги ўзига хос тарихга эга. Бугунга қадар жамоалар жами 53 марта тўқнаш келишган ва ундан 34 та баҳс фарғоналиклар фойдасига якунланган. Статистикага эътибор қаратсак устунлик "Нефтчи" томонида.

-Жамоаларнинг бугунги учрашуви шубҳасиз марказий мақомга эга. Боиси айни дамда жадвалнинг биринчи ва учинчи поғонасини эгаллаб турган бу икки клуб ўртасидаги ўйин Про-лиганинг 15-туридан сўнги мусобақа пешқадамини аниқлаб беради. Руҳият бўйича устунлик "Динамо"да, чунки улар ўтган турни Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб ғалаба билан якунлашди. Фарғоналиклар ҳам ўз майдонларида рақибларини аяб ўтирганлари йўқ, деярли ҳар бир ўйин камида йирик ҳисобда якунланаяпти. Илҳом Мўминжонов шогирдларининг устунлиги рақиб дарвозасига кўп гол киритаётганликларида ҳисобланади. "Динамо"нинг сўнги ўйинига эътибор қаратсангиз, жамоа ҳисобни ушлаш ва имкон қадар гол ўтказмаслик бўйича алоҳида услуб устида ишлагандек. Шу сабаб бугун "Нефтчи" учун гол уриш осон бўлмайди.

-Бугунги ўйинда "Динамо" шубҳасиз иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнайди. Самарқандликлар ҳимояда мустаҳкам турган холда қарши ҳужумда ўз имкониятларини қидиришади. "Нефтчи" жорий мавсумда кўпроқ ҳужумкор ўйин тарафдори эканлиги кўриниб турибди. Шу сабаб бугун фарғоналиклар кўпроқ ҳужум кутса бўлади. Бу ўйиннинг тақдири битта голга боғлиқ, яъни "Динамо" биринчи гол урса қаттиқ ёпиқ ҳимоя режимига ўтади. Агар "Нефтчи" биринчи бўлиб ҳисобни очадиган бўлса унда самарқандликлар олдинга ўтишлари ва шу орқали очиқ футбол кўришимиз мумкин. Бу табиий холда фарғоналикларга ҳужумда бўш худудлар тақдим этади.

- Бугунги ўйинда "Нефтчи"нинг ғалабасини тахмин қилаяпман.




Исломбек Рустамов суҳбатлашди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика