"Нефтчи": Девид Ония билан хайрлашдик
22 jul 2014 00:18
News
"Нефтчи": Девид Ония билан хайрлашдик
Жорий мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилиши лозим бўлган футболчи кутилмаганда, чемпионат бошида "Футбол-МЕД"да тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмади.
Шундан сўнг шифокорларнинг тавсиясига кўра муолажа олган нигериялик ҳимоячи иккинчи даврада "Нефтчи"га ёрдам беришни мақсад қилганди.
Бироқ Девид Ония яқинда "Футбол-МЕД"да яна тиббий кўрикдан ўта олмади ва унинг расмий ўйинларда майдонга тушишига руҳсат берилмади.
Мавсумнинг иккинчи қисмида ҳимоя чизиғини айнан Ония билан кучайтиришни режалаштирган мураббийлар штаби энди бу чизиққа бошқа футболчини олишга мажбур.
Йил бошида футболчи ва клуб ўртасида тузилган шартнома эндиликда ўзаро келишувга биноан бекор қилинадиган бўлди.
"Нефтчи" футбол клуби эса Девид Ониянинг келгуси фаолиятида омадлар тилайди!
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Comments