Latest news

12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  0 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  2 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  12 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0

"Нефтчи" дарвозабони Фарруҳ Турдалиев: “Янгиликлар кўп. Кам гапириб, иш билан исботламоқчимиз” News

"Нефтчи" дарвозабони Фарруҳ Турдалиев: “Янгиликлар кўп. Кам гапириб, иш билан исботламоқчимиз”

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз қароргоҳида янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди.

Ўз олдига Суперлигага чиқишни мақсад қилиб қўйган фарғоналиклар йиғиннинг илк кунларида жисмони ҳолатни яхшилашга қаратилган машқларга урғу беришди. Биз бу борада жамоанинг ишончли дарвозабони Фарруҳ Турдалиевнинг фикрлари билан қизиқдик

“20 декабрь куни йиғилдик. Таътилдан сўнг асосан жисмоний имкониятларимизни кўриб олиш мақсадида, шунга доир машқларни бажаряпмиз. Жамоада ички муҳит аъло даражада, ҳамма бир бири билан илиқ муносабатда. Молиявий томондан ҳам айни пайтда ҳолат барқарор дея оламан. Умуман олганда янгиликлар кўп. Биз кам гапириб, иш билан исботламоқчимиз.



Барча футболчилар жамоа билан янги мавсумга тайёргарлик кўряпти. Ҳозирча ҳеч ким тарк этганича йўқ. Мақсадимиз “Нефтчи”ни Суперлигага қайтариш. Биз бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Агарда бир оила бўлиб бирлашсак, ўйлайманки олдимизга қўйилган вазифани бажара оламиз.

Жамоамиз бу сафар Суперлигага чиқиш учун жиддий ёндашади. Ўтган мавсумдаги хатоларимиздан тўғри хулоса чиқардик. Насиб қилса мухлислар “Нефтчи”ни кучлилар сафида албатта кўришади”, - деди Фарруҳ Турдалиев.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика