Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  5 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

"Нефтчи": Бугун "Вентсплис" билан ўйин News

"Нефтчи": Бугун "Вентсплис" билан ўйин

Кеча "Нефтчи" икки маҳал машғулот ўтказди.

Эраталабки машғулот маҳаллий вақт билан соат 9:30 (Тошкент вақти билан соат 12:30)да машғулот бўлиб ўтди. Кечки машғулот эса эса маҳаллий вақт билан 15:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да бошланди.

Беш карра чемпионлар тўқнашуви

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун “Нефтчи” Анталиядаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. Жамоамизнинг бу галги рақиби Латвиянинг амалги чемпиони «Вентспилс» клубидир. Бу жамоа ҳам худди “Нефтчи” каби мамлакатнинг беш карра чемпиони саналади.

«Вентспилс» клуби Вентспилс шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Жамоа 1997 йилда “Вента” ва “Нафта” клубларининг бирлашуви натижасида ташкил топган. 1997 йилнинг 12 апрель санасида “Вентсплис” биринчи расмий учрашувини ўтказган. Ўша баҳсда вентсплисликлар “Сконто”га йирик 3:0 ҳисобида ютқазиб қўйишган.

1999 йилда жамоа Интертото кубогида қатнашган. 2000 йилда УЕФА кубогида иштирок этган. 2007 йилдан эса Вентсплис” Чемпионлар лигаси саралаш босқичида қатнашиб келмоқда.

2009-2010 йилда эса Европа лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган.

Стадиони : «Вентспилс» олимпия маркази (Вентспилс, . Спорт кўчаси 7/9).

Томошабин сиғини: 3 200.

Бизнинг маълумот:

Тўлиқ номи: Futbola klubs „Ventspils”

Ташкил топган йили: 18 февраль 1997 йил

Клуб президенти: Гунтис Блумбергс

Клуб директори: Андрей Бутрик

Бош мураббий: Юргис Пучинскас

Жамоа сардори: Виталий Смирнов

Эришган ютуқлари:

Латвия чемпиони (5): 2006, 2007, 2008, 2011, 2013.

Латвия чемпионати кумуш медали соҳиби (5): 2000, 2001, 2002, 2009, 2010.

Латвия чемпионати бронза медали соҳиби (6): 1998, 1999, 2003, 2004, 2005, 2012.

Латвия кубоги ғолиби (6): 2003, 2004, 2005, 2007, 2011, 2013

МДҲ кубоги финалчиси(1): 2007.

Мураббийлар штаби

Бош мураббий: Юргис Пучинскас

Мураббий: Саулюс Цеканавичюс

Дарвозабонлар мураббийи: Сергей Дигулев


Бугунги учрашув маҳаллий вақт билан соат 16:00 (Тошкент вақти билан соат 19:00)да бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика