Latest news

09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  3 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  7 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   4 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  8 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  16 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  145 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3

"Нефтчи" бугун иккита назорат учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири Польша клуби News

"Нефтчи" бугун иккита назорат учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири Польша клуби

Tags :  Нефтчи
Янги мавсумга Туркиянинг Анталья шаҳрида тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси бугун иккита назорат учрашувида иштирок этади.

Куннинг биринчи ярмида Қозоғистон Биринчи лига вакили Семей шаҳрининг "Елимай" клуби билан ўйин ўтказилади. Абай вилояти шарафини ҳимоя қилаётган "Елимай" жамоаси 2022 йилда тузилган бўлиб, ўтган 2023 йил футбол мавсумида Қозоғистон Биринчи лигасининг дебютанти мақомида қатнашди ва мусобақада биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Жамоага Андрей Карпович бош мураббийлик қилиб келмоқда.

Куннинг иккинчи қисмида, яъни кечки соат 19:00 да навбатдаги спарринг рақиб Польшанинг Гданск шаҳрида жойлашган "Лехия" футбол клуби бўлади. Ушбу жамоа 1945 йилда ташкил топган бўлиб, мамлакат мусобақаларида бир қанча соврин ва унвонларни қўлга киритган. 1956 йилда мамлакат биринчилигининг бронза медали, 1983 ва 2019 йилларда Польша кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.

26 январь 2024 йил
13:00 да "Нефтчи" - "Елимай" (Қозоғистон).
19:00 да "Нефтчи" - "Лехия" (Польша)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика