Latest news

16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  7 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  6 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9

"Нефтчи" билан шартнома имзолаган Лутфулла Тўраев билан суҳбат News

"Нефтчи" билан шартнома имзолаган Лутфулла Тўраев билан суҳбат

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Бугун клуб ўз сафига “Бунёдкор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Лутфулло Тўраевни қўшиб олди. Шундан кейин Тўраев билан қисқача суҳбатлашиб, янги жамоасига ўтиши борасида фикрларига қулоқ тутдик.

- “Нефтчи”га Илҳом Мўминжонов таклифи билан келиб қўшилдим. У киши икки ой олдин телефон қилганди ҳамда ўзаро кўришиб олгандик. Ўшанда Мўминжонов мени “Нефтчи”да ўйнашимни исташини маълум қилганди. Клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўяётганини айтганди.

Хабарингиз бор, “Нефтчи” ўз тарихига эга бўлган жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб ўз мавқеини кўтариш йўлида ҳаракат қилмоқда. Жорий йилда ўз олдига катта мақсад ва режалар тузган. Ишонаманки, бу клуб сафида ҳам ёрқин ўйинлар кўрсатиб, клубнинг мавқеини кўтаришга интилмоқчимиз. Суперлигада яхши иштирок этишни мақсад қилганмиз.

Тўғриси, “Нефтчи”дан бошқа жамоалардан таклиф олганим йўқ. Қолаверса, Илҳом аканинг ўзи биринчи бўлиб менга алоқага чиққанидан сўнг бошқа таклифларни кўриб чиқишга ҳожат қолмаганди. 

“Бунёдкор” билан бир йиллик шартномам бор эди. Лекин раҳбарият билан ўзаро келишган ҳолда шартногма муддатини икки томонлама бекор қилдик. Шунингдек, “қалдирғочлар” ҳисобига ҳам маълум миқдорда маблағ тўлаб бериладиган бўлди", - дея фикрларини якунлади Тўраев.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика