Latest news

21:10Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм" 2:0 (матнли трансляция)  19 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  4 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  0 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  5 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  22 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  14 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  3 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  1 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  22 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  14

"Нефтчи": Асосий ва ёшлар жамоаси бирга машғулот ўтказди News

"Нефтчи": Асосий ва ёшлар жамоаси бирга машғулот ўтказди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 8-тур доирасидаги “Олмалиқ”қа қарши беллашувга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Мураббийлар штаби қарорига кўра, 5 май куни Қиргулидаги қароргоҳда бўлиб ўтган машғулотларда асосий ва ёшлар таркиби биргаликда шуғулланишди. Бу ҳам асосий ва ёшлар таркиби ўртасидаги узвий уйғунликдан далолатдир. Умумий гуруҳдаги машғулот жараёнига Алексей Естафеев, Абдусамад Дўрмонов, Баҳром Ҳайдаров, Диёр Алижонов ҳамда Рустам Абдуллаевлар бошчилик қилишди. Баходир Шамсиддинов эса доимгидек дарвозабонлар Абдумавлон Абдужалилов ҳамда Ўткир Юсупов билан ишлади. Маълум сабабларга кўра, бош мураббий Андрей Фёдоров жараённи фақат кузатиш билан  чекланди. Машғулотнинг иккинчи қисмида асосий ва ёшлар таркиби 2 гуруҳга бўлинган ҳолда кичик ўйин ўтказишди. Яқинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинида бўлган Абдуқодир Ортиқов ҳам жамоа ихтиёрига етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Ёшлар лигаси доирасида Баҳром Ҳайдаров устозлигидаги “Нефтчи” ўринбосарлари олмалиқлик рақибларига қарши ўйнашади. Эртасига эса асосий жамоамиз турни ўтказади.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика