Latest news

17:11Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  39 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  0 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  4 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  2 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  2 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  4 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  3 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  30 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  11 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4

«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди News

«Нефтчи» Ашурматов бўйича расмий баёнот берди

Бугун ижтимоий тармоқларда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўзининг телеграм саҳифасида «Нефтчи» футбол клуби 500.000 долларга футболчи сотиб олади деган хабар тарқатди.

Ушбу ҳолат бўйича «Нефтчи» қуйидагиларни маълум қилади.

«Нефтчи» янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда тайёргарликларни давом эттирмоқда. Шунга мувофиқ равишда селекция ишлари ҳам давом этмоқда. Куни кеча клуб расмий саҳифаларида клуб ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторовнинг қисқа интервьюси тақдим этилганди. Унда Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов селекция жараёнлари ҳақидаги фикрларида айтилган иккита позиция бўйича ўзбек футболи жамоатчилигига таниш бўлган бир қатор футболчилар кўриб чиқилаётгани ва музокаралар давом этаётганини билдирилганди. Рўйхатдаги футболчилар орасида бугун тармоқларда номи келтирилган терма жамоамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳам бор. Лекин «Нефтчи» клуби шуни маълум қиладики, жамоа раҳбарияти Рустам Ашурматовнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишни режалаштирмаган. Бу ҳолат бўйича тармоқларда баъзи блогерлар асосланмаган ва нотўғри маълумотни тарқатди.

Шунингдек, клуб ижрочи директори Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов бу ҳолат бўйича қўшимча равишда изоҳ бериб ўтди «Тармоқларда тарқалган хабар 100% фейклигини билдириб ўтаман. Жамоамиз РПЛ клубларидан футболчи сотиб олиш имкониятига эга эмас. Музокаралар олиб борилаётган футболчиларни қўлга киритсак ҳам ёки эркин агент сифатида ё ижара асосида буни амалга оширамиз. Бунга яққол мисол тариқасида ўтган йили жамоамиз сафига «Алания»жамоасидан келиб қўшилган Ҳусайн Норчаевни келтириб ўтаман. Жамоамиз мухлислари клубимиз ҳақидаги аниқ ва тўғри хабарларни клуб расмий сайти ва тармоқлардаги саҳифаларидан билишлари мумкин».

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика