Latest news

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  13 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  2 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

"Нефтчи" 22 йиллик тарихий натижасини такрорлади News

"Нефтчи" 22 йиллик тарихий натижасини такрорлади

Tags :  Нефтчи
Фарғоналиклар биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказди.

Виталий Левченко шогирдларини биринчи даврада бирорта клуб бошини хам қила олмади. Водий жамоаси баъзи ўйинларда ирода намойиш этган бўлса, баъзиларида енгларини шимариб, оёқларидан нима келишини кўрсатиб қўя олди. 

"Нефтчи" сўнгги маротаба 2001 йил бутун даврани мағлубиятсиз тарзда ўтказган. 18 та жамоа иштирок этган ўша мавсумнинг биринчи даврасида фарғоналиклар 17 ўйинда 15 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этганди. 

Қайд этиш жоиз, ўша мағлубиятсиз серия иккинчи давранинг биринчи ўйинидаёқ чиппакка чиққан. "Дўстлик" майдонига сафар уюштирган "нефтчилар" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. 

Шунга қарамай, якунда Юрий Саркисян қўл остидаги жамоа чемпионликни тантана қилади. Шу билан бирга, "Нефтчи" ўз майдонидаги барча 17 учрашувда ғалаба қозонган.

Жорий мавсумдаги "Нефтчи"да мағлубият бўлмаса-да, муроса билан якунланган баҳслари кўплиги боис, жамоа 3-ўринда бормоқда. Фарғоналиклар жорий мавсум энг кўп дуранг қайд этган (7 та) жамоа бўлиб турибди. 

Маълумот учун, ўтган йили биринчи даврадан сўнг энг кўп дурангга "Олимпик" сазовор бўлганди, улар 8 та ўйинда муроса кўчасини танлаганди. "Нефтчи" эса мавсум давомида 8 марта таблодаги рақамлар сони бир хил бўлишини таъминлаганди.

"Нефтчи" иккинчи даврани "Металлург"га қарши ўйин билан бошлайди. Биринчи даврада водийликлар рақиб майдонидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан қайтганди. Шу билан бирга, жамоалар Ўзбекистон кубогида ҳам рўбарў келишди, унда 2:1 ҳисобида бекободликларнинг қўли баланд келди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика