Latest news

11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  1 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3

Небойся Йовович: "Таблодаги ҳисоб жуда уятли" News

Небойся Йовович: "Таблодаги ҳисоб жуда уятли"

ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Насаф" - "Ал Файсали" (5:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Небойся Йовович иштирок этди.

- Бу каби ўйиндан кейин гапириш осон эмас. Ҳисоб жуда уятли бўлди. Таблодаги 5:1 ҳисоби биз учун жуда оғир зарба. "Насаф"ни эса ажойиб ғалаба билан табриклайман. Улар бугун ҳақли равишда муваффақият қозонишди.

Об-ҳаво ёки бошқа сабабларни баҳона қилмоқчи эмасман. Биз рақиб билан бир хил шароитда ўйнадик. Голларни дастлабки иккатаси стандарт вазиятидан кейин киритилди. Учинчи гол эса фантастик тарзда бўлди. Кейин пенальти ва автогол. Демак биз ўтказиб юборилган голларда қаердадир хатога йўл қўйдик. Лекин шуни айтишим мумкинки, биз бу каби шармандали тарзда ютқазишга лойиқ эмасдик. "Насаф" эса ғалабага муносиб ўйнади ва ҳақли тарзда ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл чиқди. Яна қайтариб ўтаман, ҳар бир ўтказиб юборилган голлар алоҳида вазият.


"Насаф" ажойиб жамоа. Бежизга бу жамоа Ўзбекистоннинг совриндори ҳисобланмайди. Қаршиликлар сифатли таркиб йиғишга муваффақ бўлишган. Драган Черан ажойиб ҳужумчи, ҳақиқий тўпурар. Шунингдек, бу жамоа сафига куни кеча тўрт нафар Осиё чемпионлари келиб қўшилишди.

Шуни қайд этиб ўтиш керакки, ўз вақтида "Насаф"да ўйнаган Иван Бошкович ҳамда Драган Черан мени қўл остимда ҳаракат қилган. Шу боисдан ҳам бу жамоа ҳақида керакли маълумотларга эгаман.

Rating: +90   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика