Latest news

21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  0 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  37 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  4

Назорат учрашувида “Насаф” “Шўртан”га мағлуб бўлди News

Назорат учрашувида “Насаф” “Шўртан”га мағлуб бўлди

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган Қашқадарёнинг икки жамоаси -“Шўртан” ва “Насаф” бугун Ғузорда назорат учрашувини ўтказди.

“Насаф” клуби расмий сайти хабарига кўра,  назорат учрашувида асосан “Насаф” сафида  ўринбосарлар жамоаси  ва жамоа фарм клуби таркибида кўпроқ майдонга тушаётган ўйинчилар ҳаракат қилишган. Мураббийлар томонидан келгусида асосий таркибга жалб этиладиган ўйинчилар назоратдан ўтказилган

Учрашувнинг 38-дақиқасида ташкил этилган ҳужумда Ислом Рашидхонов тўпни чиройли тарзда Ислом Кенжабоевга ошириб берди. Ислом Кенжабоев дарвоазабон Элдор Тожибоев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни унинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди – 0:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якун топди.

Иккинчи бўлимда “Шўртан” жамоаси мураббийлари  кўпроқ асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширди. Улар билан тенгма-тенг кураш олиб борган “Насаф” футболчилари  вақт ўтган сайин майдон эгаларига ташаббусни бериб қўйишди. Учрашувнинг 51-дақиқасида қаршиликлар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнагани учун учрашув ҳакам улар дарвозасизга 11 метрлик жарима белгилади.

Пенальтини Игорь Таран бехато амалга оширди ва орадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Элдор Бойматов гол киритиб, ҳисобни 2:1 кўринишга ўзгартирди.

“Албатта бугунги учрашувда майдонга тушган футболчиларимиз ўзлари ҳақида яхши таасурот қолдира олишди. Уларнинг майдонда ҳамжиҳатлик билан қилган чиройли ҳаракатлари томошабинлар томонидан олқишларга сазовор бўлди. Ўйлаймизки, бу футболчилар орасида клубимиз шаънинин ҳимоя қила оладиган футболчилар кўплаб топилади”, деб ёзмоқда Қарши клуби расмий сайти.

“Насаф” навбатдаги назорат учрашувини 17 июль куни Тошкентда “Навбаҳор” жамоаси билан ўтказади.

 Назорат учрашуви

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши) 2:1 (0:1)

14.07.2017. “Ғузор” марказий стадиони.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Артём Калинин, Фарход Усмонов (барчаси Қаршидан)

Назоратчи: Асрор Хўжаев (Қарши)

Голлар: Игорь Таран (пен.), 51’-0:1, Элдор Бойматов, 86’ – 2:1 – Иcлом Кенжабоев, 38’-0:1

 “Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев, 4.Нурали Падаров, 3.Мирмуҳсин Сатторов, 10.Хасанбой Эргашев, 29.Акром Бахромов, 22.Шамсиддин Сагдуллаев, 7.Олим Каримов, 23.Юсуф Бўриев, 20.Шаҳзод Хурсанов, 17.Ғулом Раҳмонов, 11.Жасур Холтўраев.

Захирадан майдонга тушганлар: 93.Алибек Тўропов, 27.Евгений Кочнев, 15.Обид Жўрабоев, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 77.Отабек Нарзуллаев, 2.Суннатилло Мамадалиев, 19.Маъруфхон Муродов, 12.Достон Абдурахмонов, 88.Аббос Амонов, 9.Игорь Таран.

Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (35.Абдувоҳид Неъматов 78), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Акмал Мозговой (14.Дадажон Маматқулов 78), 7.Дилшод Саитов, 10.Ислом Рашидхонов (16.Худоёрхон Сагдуллаев 62), 18.Сирожиддин Қўзиев (4.Отабек Комилжонов 70), 28.Сардор Саъдуллаев (15.Наврўз Изатиллаев 57), 32.Ислом Кенжабоев (22.Ойбек Бозоров 65), 34.Илҳомжон Алижонов, 38.Шерзод Насруллаев, 45.Дилшод Хушбаков (33.Шоҳмалик Комилов 78).

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика