Latest news

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

Назорат учрашуви. “УзДонгЖу” – “Цементчи” 2:2 News

Назорат учрашуви. “УзДонгЖу” – “Цементчи” 2:2

Биринчи лига жамоалари ҳам янги мавсумга тайёргарликни бирин-кетин бошлаб юборган.
Машғулотлар бир қаторда баъзида синов-назорат ўйинларини ҳам ташкил этмоқда. Жумладан кеча Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ даҳасида жойлашган сунъий-қопламали майдонда мухлислар кетма-кет иккита ўйинга гувоҳ бўлди. Хусусан соат 13:00да “АОЗК” - “Цементчи” (1:1) баҳси бўлиб ўтди.

Сўнгра “УзДонгЖу” Қувасойнинг “Цементчи” (асосий таркиб) жамоасига қарши майдонга чиқди.

Об-ҳаво футболчилар учун ноқулай бўлишига қарамай, майдонда кескин кураш кечди. Мезбонлар ўйин бошларида кучли иштиёқ билан олдинга ташланиб, рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олишган бўлса, меҳмонлар учрашувнинг сўнгги дақиқасида иккинчи голини киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишга келтирди.

Назорат учрашуви
“УзДонгЖу” – “Цементчи” 2:2
“УзДонгЖу”:
Музаффар Абдуллаев, Шохруҳ Эргашев, Азизбек Қаюмов, Абдурасул Комилов, Сардор Асқаров, Феҳруз Салоҳиддинов, Салоҳиддин Салоҳиддинов, Улуғбек Усмонов, Алишер Абдувоҳидов, Бунёд Султонов, Акмал Жўрабоев.
Захирадан тушганлар: Азиз Маҳмудов, Асилбек Азизов, Хондамир Юлдашев, Озод Комилов, Исмон Усмоналиев, Дилмурод Маҳмудов.
“Цементчи”: Шерзод Абдураимов, Абдухолиқ Қурбонов, Аслиддин Соибов, Дилшод Эминов, Ислом Ҳошимов, Умид Боқиев, Али Раҳимзода, Рустам Абдуҳамитов, Элёр Мамасолиев, Умид Матмусаев, Шариф Мирзаев.
Захирадан тушганлар: Азизхон Ибрагимов, Шердор Туронов, Жамшид Қобулов.
Голлар: Акмал Жўрабоев, Азизбек Қаюмов – Дилшод Эминов (2та).

Айтиш жоизки, ушбу жамоалар 29 январдан старт оладиган Фарғона ҳоким Кубоги турнирида иштирок этишни мақсад қилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика