Latest news

18:00Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  0 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  0 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  3 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  6 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  27 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  1 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  6 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  1 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  24 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  1 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  2 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  3

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Бухоро” 2:2 News

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Бухоро” 2:2

Тошкенда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари йиғин доирасида учинчи назорат учрашувини “Бухоро” клуби билан ўтказишди.

Учрашувнинг бириничи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлсада, иккинчи қирқ беш дақиқаликда дарвозаларга тўртта гол киритилди. 62-дақиқада бухоролик ҳимоячилар ўз жарима майдончалари ичида ўйин қоидасини бузишгач, белгиланган пеналтини Неманья Йованович аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтган сербиялик ҳужумчи дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва орадаги фарқни иккитага оширди -2:0. 

77-дақиқада бухороликларнинг навбатдаги ҳужуми чоғида бош ҳакам ҳимоячимиз Акмал Рустамов ўз жарима майдончасида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди деб топди ва дарвозамига пеналти белгилади. Шаҳбоз Эркинов орадаги фарқни қисқартирди -2:1. Ўйин охирларида Жавоҳир Қаҳрамонов чап қанотдан етказиб берилган тўпни Черемисин қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллади -2:2.

Навоийликлар Суперлиганинг 16-турида 9 июль куни Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлишади.

“Қизилқум” матбуот хизмати.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика