Latest news

20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  1 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  14 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  34 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  20

Назорат учрашуви. "Олмалиқ" - "Қизил-Жар" 3:2 News

Назорат учрашуви. "Олмалиқ" - "Қизил-Жар" 3:2

Анталияда ўқув-машғулотларини давом эттираётган жамоамиз бугун Қозоғистон чемпионати вакили "Қизил-Жар" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.
Бу ўйин аслида жамоа режасида йўқ эди. Ўртоқлик ўйини таклифи бўлгач, жамоа раҳбарияти бунга розилик берди. "Терек" билан ўтган баҳсда кўпгина футболчилар майдонга тушишмаганди. Бу учрашувда асосан захирада қолган футболчилар ҳаракатланишди. Бу гал таркибга Ислом Иномов, Шавкат Саломов, Темур Ғаниев, Камолиддин Мурзоев ва Неманья Йованович киритилмади. Қизиқарли кечган баҳсда жамоамиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 8-дақиқада Ислом Исоқжонов ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ҳисобни иккитага оширди.

Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида "Қизил-Жар" вакиллари ҳисобни қисқартиришди. 79-дақиқада Исоқжонов ўз дублини нишонлади. Ўйин якунланиш арафасида рақиб жамоа ҳисобни яна биттага қисқартиришга эришди. Дарвоқе, "Қизил-Жар" жамоасини юртимиз ишқибозларига яхши таниш Владимир Фомичёв бошқармоқда.

Ўйинда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Никита Шквирин (Умиджон Хонимқулов, 46), Сарвар Жўраев, Евгений Гоголь (Адриан Кашкавал, 46), Саламат Қуттибоев (Дониёр Исмоилов, 46), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жаҳонгир Абдумўминов (Ғулом Ўрунов, 46), Зоҳир Пиримов (Никита Павленко, 70), Азамат Исроилов (Арслонмурод Амонов, 60), Муҳаммад Исаев, Диёр Туропов, Ислом Исоқжонов.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик ўйини 25 февраль куни Россия премьер лигаси вакили "Мордовия" жамоасига қарши ўтказилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика