Назорат учрашуви. "Нефтчи" Польша клубига мағлуб бўлди
26 jan 2024 21:05
News
Назорат учрашуви. "Нефтчи" Польша клубига мағлуб бўлди
"Нефтчи"нинг Туркиядаги янги мавсумга тайёргарлик машғулотлари ва йиғинларининг биринчи босқичи бугунги назорат учрашуви билан якунланди. "Нефтчи" Польшанинг "Лехия" жамоаси билан бўлган баҳсда 0:1 ҳисоби қайд этилди.
Бугундан бошлаб футболчиларга тўрт кунлик таътил берилади. 31 январдан Антальядаги йиғинларнинг иккинчи босқичига старт берилади. Бу босқичда футболчилар яна бир қатор назорат учрашувлари ўтказишни режалаштиришган. Бу ҳақда йиғинлар олдидан тегишли маълумотлар берилади.
"Нефтчи" 0:1 "Лехия" (Гданьск)
Анталия, Туркия
"Транинг" стадиони
Гол: Томас Бобчек 75 0:1.
"Нефтчи": 12.Санжар Қувватов (Асрор Кенжаев 46), 26.Жалолиддин Жумабоев(Боян Цигер 46), 20.Анвар Ғофуров, 21.Мухсин Убайдуллаев, 70.Аббос Ғуломов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 23.Диёр Туропов, 11.Жавохир Қахрамонов, 10.Шохруз Норхонов( Санжар Қодирқулов 46), 77.Билолхон Тошмирзаев.

Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments