Latest news

00:55ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона" 2:0 (матнли трансляция)  222 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  1 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  0 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  20

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Шўртан” 3:2 News

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Шўртан” 3:2

Бугун Қарши шаҳридаги “Насаф” ПФК базаси ҳудудидаги футбол майдонида Қашқадарё воҳасининг икки номдор жамоаси ўзаро назорат учрашувини ўтказишди.
Мазкур жамоалар анъанасига кўра, ушбу учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлсада, қизиқарли ва муросасиз кечди.

Учрашувдаги ҳисобни дастлаб “Насаф” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Илҳом Шомуродов очди, бу учрашувнинг 15-дақиқасида рўй берди – 1:0.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, “Насаф”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва айни пайтда “Шўртан” жамоаси сафида кўрикдан ўтаётган Мирзакамол Камолов ўртадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Учрашувнинг 25-дақиқасига келиб, яна Илҳом Шомуродов ўзини кўрсатди. У ўз ҳисобига яна бир голни ёзиб қўйди – 2:1.

Учрашувнинг чамаси 34-дақиқаларига келиб, “Шўртан” жамоаси майдонда 10 киши бўлиб қолишди, дарвозабонимиз Элдор Тожибоев ҳакам томонидан ўйиндан четлатилди.

“Шўртан” жамоаси тўпурари Виктор Клишин биринчи бўлим сўнгги 44-дақиқасида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини бехато амалга оширди ва орадаги ҳисобни 2:2 кўринишга олиб келди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда Мухтор Қурбонов таркибда бир қанча ўзгаришларни амалга оширди (қуйида маълумот бераяпмиз) бу албатта ўйинда сезиларли ўзгаришни юзага келтирди.

Учрашув сўнгги дақиқасигача 2:2 ҳисоб сақланиб турди. 89-дақиқага келиб, дарвозамиз томон белгиланган пенальтини иккинчи бўлимда майдонга тушган “Насаф”нинг ёш футболчиси Дилшод Хушбақов голга айлантирди ва ўз жамоаси ғалабасини таъминлаб берди.

Шундай қилиб, назорат учрашувида майдон эгалари ғалаба қозонишди. Бу назорат учрашуви ўтаётган йилннинг “Шўртан” иштирокидаги сўнгги учрашув эди.

Футболчилармизга энди 28 декабрдан қисқа муддатли танаффус берилади.

“Насаф” сафида янгилардан муқаддам “Сўғдиёна” жамоасида ўйнаган, Олександр Коблаш бугунги назорат учрашувида майдонда ҳаракат қилди.

Назорат учрашуви
 “Насаф” – “Шўртан” 3:2
Голлар:
Илҳом Шомуродов 15, 25, Дилшод Хушбақов 89 (пенальтидан) – Мирзакамол Камолов 20, Виктор Клишин 44(пенальтидан).

Ҳакамлар:
Наим Қосимов, Артём Калинин, Фарход Набиев.

“Насаф” (биринчи бўлим): Ўткир Юсупов, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян (с), Олександр Коблаш, Илҳом Шомуродов, Лазиз Убайдуллаев.

“Шўртан”:
Элдор Тожибоев (Роман Абдулов 35), Жамол Отақулов (Шахзод Маннонов 70), Хусниддин Ғофуров (Олим Каримов 46), Шавкат Насибуллаев, Араек Бабаев, Маъмур Султонов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Мирзакамол Камолов (Элёр Интизомов 59), Виктор Клишин (Аббос Омонов 46) , Самандар Шодмонов, Умар Эшмуродов.

Заҳирадагилар: Аббос Омонов, Шахзод Маннонов, Олим Каримов, Ислом Каримов, Элёр Интизомов, Роман Абдулов.

Четлатиш: Элдор Тожибоев 35.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика