Latest news

01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  25 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  1 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  7 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  25 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  11 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Металлург” 2:2 News

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Металлург” 2:2

Суперлиганинг ҳал қилувчи ўйинларига тайёргарликни давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун Қибрайда Қаршининг “Насаф” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди.

Қизиқарли кечган баҳсда томонлар дурангга рози бўлишди – 2:2. Ўйиннинг биринчи бўлимини воҳаликлар 1:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал этишди. Иккинчи тайм аввалида бекободликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди. Бироқ пойтахт вилояти вакилларининг хурсандчилиги 4 дақиқақа давом этди. Тезкор ҳужумдан қаршиликлар яна унумли фойдаланиб, ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Учрашув сўнггига келгандагина “Металлург” мағлубиятдан қутилиб қолди. Бекободликлардан ҳар иккала тўпни Зоҳид Абдуллаев киритган бўлса, қаршиликлардан Бобир Абдухолиқов ҳамда Дониёр Нарзуллаевлар муваффақият қозонишди.

“Металлург” бугунги учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди.

Металлург”: Жавоҳир Илёсов, Аброр Хусинов, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Аббос Отахонов, Станислав Андреев, Павел Смоляченко, Давронбек Умиров, Аброр Тошқўзиев, Шаҳзод Шайманов, Зоҳид Абдуллаев.

Заҳирадантушганлар: Сардор Қобилжонов, Андрей Шипилов, Баҳодир Пардаев, Зафар Тўраев, Муҳаммад Исаев, Отабек Зокиров, Забихилло Ўринбоев, Дониёр Ҳошимов.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 23-турини “Металлург” ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 14 сентябрь куни соат 18:00 да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика