Latest news

20:00Суперлига. "Насаф" – "Андижон" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  1 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  3 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  2 18:17Суперлига. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  5 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  3 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  2 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  5 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

Назорат учрашуви. «Насаф» - «Динамо» 2:0 News

Назорат учрашуви. «Насаф» - «Динамо» 2:0

Кеча 6 сентябрь куни Қарши шаҳридаги Марказий стадионда "Насаф" жамоаси Самарқанднинг "Динамо" жамоаси билан назорат учрашув ўтказди.
Ушбу учрашув Олий лига 18-тури олдидан "Локомотив" жамоасига қарши учрашувга тайёргарлик доирасида ўтказилади.

Учрашув биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасида ўйинни бошқариб бораётган ҳакам томонидан "Динамо" жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланди. Жарима тўпини бехато амалга оширган Сухроб Неъматов ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб ўтди - 1:0.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, "Насаф" жамоасининг моҳир ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Учрашувда бошқа голлар киритилмади.

Шундай қилиб, назорат учрашувида Рўзиқул Бердиев шогирдлари "Динамо" жамоасини 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратишди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси 13 сентябрь куни Тошкентда Олий лига 18-тури доирасида "Локомотив" жамоасига қарши майдонга тушади.

Назорат учрашуви. 6 сентябрь, Марказий стадион
"Насаф" (Қарши) - "Динамо" (Самарқанд) 2:0 (0:0)
Голлар: Суҳроб Неъматов пенальтидан 81 - 1:0, Ҳамза Каримов 86 - 2:0.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика